Ўрама балиш

Керакли маҳсулотлар:

хамир учун: 500 гр. ун, 250 мл. сув, 150 гр. маргарин, туз ва истеъмол содаси. Қиймаси учун: 300 гр. қийма, 4 та пиёз, 2 та картошка туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: ун, сув ва тузни қўшиб хамир қорилади ва 30 дақиқага тиндиришга қўйилади. Сўнгра жуда ҳам юпқа бўлмаган қалинликда ёйилади. Ёйилган хамирга маргарин сурилади. Кейин унинг юқори қисми паст қисмининг устига ёпилади. Энди икки ён тарафи ўртага тахланади. Ва ниҳоят сўнгги босқичда чап бўлимдаги қатлам, ўнг тарафга тахланади. Тайёр бўлган хамир пакетга солиниб, 20-30 дақиқа музлатгичда тиндирилади.

Тинган хамир худди яна шундай ёйилади ва тахланади. Аммо бу гал жараён маргаринсиз амалга оширилади. Иккинчи марта ёйиб, тахланган хамир яна 20-30 дақиқа музлатгичга қўйиб, тиндирилади.

Тайёр бўлган хамирга хоним тартибида қийма солинади. Ундан фарқи шуки, қийма қават-қават тартибида бўлмайди. Ўрама балиш қизиган духовкада 40-45 дақиқада давомида пишириб олинади.

ГУЛНОЗА

Яна ўқинг:  Қовоқча икраси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: