Оёқ ёрилишини табиий усулда даволаш

Иссиқ ёз кунларида енгил пойабзалда юриш танага ҳузур бағишлайди. Амм шунинг билан бирга айрим кишиларда товонларнинг ёрилиши кузатилади. Қуйида оёқ ёрилишини даволаш борасида халқона усуллардан маълумотлар бериб ўтамиз:

  • Оёқ ёрилишида уни узоқ вақт иссиқ сувга солиш, ҳайвон ёғлари, айниқса, эчки ва қорамол ёғи ҳамда мум билан бироз қуюқтирилган илиқ ёғни суртилса кетади.
  • Канакунжут ёки поча ёғи суртилса, жуда яхши фойда қилади (10 кун 3 маҳалдан суртиш).
  • Думба ёғини оловда тутиб томизилса ҳам жуда яхши фойда қилади.
  • Хинанинг исириқ қайнатмаси аралашганини суртиб боғланса ҳам яхши бўлади.
  • Узум шираси ҳам шундай хусусиятга эга.
  • Агар улар фойда бермаса, ёриқларга кириб, уларни ёпиштирадиган нарсаларни тиқишга эҳтиёж тушади, оёқни иссиқ сувда ювгандан сўнг янчиб эзилган андиз сепилади.
  • Мум, кунжут ёғи, сақич ва суюқ мия елимини олиб ҳаммасини аралаштириб оёқнинг ёрилган жойларига 10 кун 2 маҳал тиқилса ажойиб фойда қилади.
  • Янчилган канакунжут унини озгина сув билан хамир қилиб, ёрилган товонга ёпиштириб қўйилади.
  • Узоққа чўзилган, ярага айланган ёриққа канакунжут кунжарасининг ўзи яхши дори.
  • Яна қўрғошин талқони, мум, зайтун ёғи ва асалдан баробар миқдорда олиб қуюқ дори ясаб суртилса, фойда қилади.
Яна ўқинг:  Антиқа пирог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: