Таржимон “қулоқчин”

“Ақлли” симсиз гажет, кишиларнинг тил билмаслик каби муаммоларини бартараф этади. У ҳамсуҳбатларнинг гапларини бир зумда бошқа тилга ўгиришга қодир.

“Waverly Labs” компанияси “The рilot” қурилмасини ишлаб чиқди. Пилот симсиз кичик қулоқчин бўлиб, у шу оннинг ўзида суҳбатдошингизнинг сўзларини сизнинг тилингизга ўгириб бериш имконига эга. Бунинг учун сиздан талаб этиладиган нарса қурилмани қулоғингизга тақиб суҳбатни бошлаш, холос.

Ушбу гажет икки инсонга турли тилларда суҳбат қуриш имконини беради. Агар француз тилида сўзлаётган инсон билан гаплашсангиз, реал вақтда унинг сўзлари сизга тушунарли бўлган тилга, масалан, инглиз тилига (тизимда айнан у асосий тил ҳисобланади) ўгириб беради. Ҳамсуҳбатингиз эса сизнинг сўзларингизни француз тилида эшитади.

Қурилма инглиз, француз, испан, италян ва португал тилларига автомат тарзда таржима қилади. Ишлаб чиқарувчилар дастурга кейинчалик яҳудий, араб, немис, рус ва бошқа славян тиллари, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё тилларини қўшишни режалаштиришмоқда.

 

Лобар МАҲМУДОВА

Яна ўқинг:  Чилим – кони зарар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: