Авиамоделчилар мусобақаси
Наманганда корд авиамодели бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги мусобақалари якунланди.
Тўрт кун давом этган қизғин беллашувларда ўқув-техника спорт клублари ва “Ватанпарвар”нинг бошланғич ташкилотларида шуғулланувчи катта ёшдагилар чемпионат, 18 ёшгача бўлганлар эса биринчилик мусобақаларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Чемпионат баҳсларида Тошкент шаҳридан Сергей Святний, Вадим Васильев, Борис Нагов, Фарғона вилоятидан Алишер Мирзаев ва Юрий Киселев, АРЗ-1 жамоасидан Саид Сардор ва Владимир Новиков ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Биринчилик мусобақаларида пойтахтлик Муҳиддин Бобораҳимов, Алексей Калашников, фарғоналик Лазизбек Ғаффоров, наманганлик Сардор Умаров олтин медалга сазовор бўлди. Корд авиамодели бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги жамоавий ҳисобда Тошкент вилояти жамоасининг мутлақ ғалабаси билан якунланди. Иккинчи ўрин Фарғона вилояти ва учинчи ўрин Тошкент шаҳри жамоасига насиб этди.
Миролим ИСАЖОНОВ,
Наманган вилояти