7 кун давомида

Пойтахтимизда “Болалар хирургияси ва анестезиология-реаниматологиясида замонавий диагностика ва даволаш технологиялари” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ва туман кўп тармоқли болалар шифохоналари реконструкция қилиниб, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлангани болалар жарроҳлигидаги илғор тажрибаларни самарали қўллашда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди. Шунингдек, мазкур йўналишда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, илғор даволаш усуллари ва технологияларини жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 

Юртимизда 5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан экология ҳафталиги бошланди. Ушбу муҳим сана жамиятимиздаги устувор вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йили бирор долзарб экологик мавзуга бағишланади. Бу йил ёввойи табиатни муҳофазалаш масаласи кун тартибига киритилди.

Тадбирда 2013–2017 йилларда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ташкилот ва корхоналар ўртасида ўтказилган “Экологик соф технологиялар ва инновациялар” танлови ғолиблари тақдирланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимизда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишга қаратилган “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остидаги саломатлик ҳафталиги бошланди.

Ҳафталик доирасида шифокорлар хонадонларда бўлиб, нуронийлар, жисмоний имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олмоқда. Мулоқотларда оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш юзасидан тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.

 

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда 23-“Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиларининг Тошкент “Ҳайвонот боғи”га саёҳати уюштирилди.

Саёҳат давомида болалар бепул атракционлардан фойдаланишди. Шунингдек, болалар мутахассис-ходимлар томонидан ҳайвонот олами, тропик ўсимликлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: