ЭНГ ЯХШИ ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ-ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ

Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази, Мултимедиа ва умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан “Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Танловни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, истеъдодлиларни аниқлашдан иборат. Шунингдек, ёшларни баркамол шахслар этиб тарбиялаётган, ўқув жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни самарали қўллаётган педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш, туман (шаҳар), вилоят, республика миқёсида фидойи, юксак касб маҳоратига эга бўлган энг яхши иқтидорли ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадидаги ушбу кўрик-танлов илғор соҳа эгаларини кашф этди.

Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, матбуот ва ахборот хизмати ходими

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: