ҒАЛАБАЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш мусобақалари иккинчи босқичи доирасидаги сўнгги учрашувини Баҳрайн терма жамоасига қарши ўтказди.

Саралаш босқичида қитъамизнинг қирқта давлати терма жамоалари саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди. КХДР, Баҳрайн, Филиппин ва Яман терма жамоалари билан “H” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси етти учрашувнинг олтитасида рақибларини мағлубиятга учратиб, 18 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турган эди.

Терма жамоамиз ўйин бошиданоқ ташаббусни ўз қўлига олди. “Бунёдкор” стадионини тўлдирган мухлислар олқиши футболчиларимизга қўшимча куч бағишлади. Ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан устунлигини намойиш этган терма жамоамиз Сардор Рашидовнинг голи эвазига 1: 0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 21 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма олди. Навбатдаги саралаш баҳсларига 12 апрель куни қуръа ташланади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  КИЧКИНТОЙНИНГ ОДАТИ ЎЗИ БИЛАН УЛҒАЯДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: