Жаҳонгир Лондонда пешқадам
Англияда шахмат бўйича анъанавий фестиваль давом этмоқда.
Ўз тарихида 91-маротаба ташкил этилаётган “Hastings International Chess Congress” турнирида ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Фестивалнинг асосий турнири “Tradewise Hastings Masters” бўлиб, айнан ушбу мусобақада Жаҳонгир Воҳидов 8-турда оқ доналарда 4-поғонадан жой олиб турган венгриялик Фодор Тамашни мағлуб этди. Мусобақа пешқадамлари – венгриялик Ференц Беркеш ва польшалик Александер Миста эса ўзаро учрашувда дурангга имзо чекишди. Бу эса Жаҳонгир Воҳидовнинг 6, 5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олиши учун хизмат қилди. Энди ҳамюртимиз сўнгги турда қора доналарда турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси Игорь Хенкинга қарши баҳс олиб боради. Германиялик бу гроссмейстер 6 очко билан учинчи поғонадан жой олган.