“НОШИР”НИНГ МАҲОРАТ МАКТАБИ

“Ўзбекистон” нашриёт матбаа ижодий уйи қошида ташкил этилган “Ношир” маҳорат мактабининг навбатдаги семинар-машғулоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтган ушбу семинарда Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети профессори, филология фанлари доктори, таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад ўзининг “Таҳрир санъати моҳиятини англаш ва уни иш жараёнида такомиллаштириш” мавзусидаги маъруза-суҳбати билан иштирок этди. Тадбирда муҳаррирга қўйиладиган барча талаблар, мавзу танлай билиш, таҳрир маҳорати, муаллиф билан ишлаш принциплари, сарлавҳа мазмун-моҳиятини англаш, асарнинг тушунарлилигини ошириш, китоб ва муқова дизайни каби қатор масалаларда муҳаррирнинг ёндашуви мисоллар билан тушунтириб берилди.

– Китоб муқоваси катта бўлмайди, аммо шу бир парча қоғозга бутун оламни, коинотни сиғдирса бўлади, – дейди Хуршид Дўстмуҳаммад ўзининг китоб дизайни ҳақидаги фикрларини билдираркан, – Бунда ҳам муҳаррирнинг ўз ўрни бор. У асарнинг ривожланиб, ўқувчи қўлига тайёр ҳолатда етиб боришида масъул бўлган бирдан бир шахсдир.

Семинарда давлат ва хусусий нашриётлар, газета-журналларнинг ижодий ходимлари қатнашдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ

Яна ўқинг:  МАЪНАВИЯТ – БИЛИМЛАР АСОСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: