КИЧКИНТОЙЛАРГА МУНОСИБ ТУҲФА

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 423-“Орзу” номли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болажонлар энди тўлиқ таъмирдан чиқарилган масканнинг кўркам ва шинам хоналарда машғулот ўтишаяпти.

Мазкур таъмирлаш ишлари “Маликрабод махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди. Алишер Шаропов бош­чилигидаги қўли гул қурувчилар ҳар бир хонани юксак дид билан таъмирдан чиқаришди.

– Соғлом ва баркамол авлодни камолга етказишда таълим ва тарбиянинг бошланғич тизими – мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс.

Замонавий кўринишда қад ростлаган масканимизда кичкинтойлар учун барча шароитлар яратилган. Муассасада эртамиз эгалари бўлмиш жажжи болажонларга берилаётган эътибор замирида буюк келажак барпо этиш мақсади мужассам,–дейди муассаса раҳбари Санобар Умбиталиева.

Дарҳақиқат, жажжиларнинг бундай қулай имкониятларга эга бўлиши уларнинг кўркам камоли учун муносиб замин ҳозирлайди.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Китоб – тафаккур гултожи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: