ОСОЙИШТАЛИК ТУРМУШ ТАРЗИМИЗ АСОСИ

Мамлакатимизда дилни яйратадиган байрамлар, қувончли тантаналар кўп. Бу юрт тинчлиги, халқнинг турмуши фаровонлигидан дарак. Айниқса, байрамларда кичкинтойлар беҳад қувонади.

Уч-тўрт йил муқаддам Янги йил байрами арафасида кўчаларимизда пиротехника воситалари кўпайиб кетган, байрамни ҳатто ўз уйингизда бемалол ўтириб кутиб олиш ҳам муаммо бўлиб қолганди. Чунки, мамлакатимизга ноқонуний йўл билан келтирилган пиротехника воситаларининг “пақ-пуқ” овози кўпчиликни безовта қилар эди. Бунинг оқибатида оғир асорат колдирувчи ёнғинлар содир бўлган. Тинимсиз, шовқин-суронлардан кексалар, айниқса, беморлар, азият чекишарди. Ана шундай дилхираликларга чек қўйиш мақсадида 2010 йил 22 сентябрда “Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши бу каби муаммоларни бартараф этди.

Ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига ва “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, қонунга хилоф равишда мамлакатимизга олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу эса айни муддао бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиниши ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори 2010 йил 25 октябрда чоп қилинди.

Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизацияга доир фаолиятни лицензияга доир Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида комиссия ҳам тузилди. Комиссияга икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш топширилди. Комиссиянинг ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юклатилди.

Ана шу чора-тадбирлар туфайли мамлакатимизда ушбу йўналишдаги ишлар тартибга тушди. Юртдошларимиз бу Қонун ва қарорлардан беҳад қувондилар. Ушбу ишларни тартибга солаётган қонунларимизни мақтаб, тинчлигимизни асраётган кишиларимизни алқашяпти. Бу халқимизнинг қонун устуворлигини англаб етганинини билдирувчи яна бир эътирофли далилдир. Мамлакатимизда энг азиз энг улуғ байрамимиз – Ватан Мустақиллиги кунида, Наврўзи айёмда мушаклар отилади. Осмонимиз камалакранг нурларга тўлади. Турли рангларда товланувчи пуфаклар самони қучади. Уни кўриб катта-кичик қувонади. Дил яйрайди. Жажжи гўдаклар чапак чалиб қувнашади.

Яна ўқинг:  МАҲАЛЛА – ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК МАРКАЗИ

Бу мушаклардан фодаланишни мутахассислар қувончли кунларда, зурурат юзасидан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда амалга оширадилар.

Раъно Зарипова

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: