Спорт хабарлари (2015–41)

Пойтахтимизда дзюдо бўйича гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир якунланди. Мазкур нуфузли турнирда 52 давлатдан 355 нафар спортчи совринли ўринлар билан бирга, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколари учун ҳам баҳслашди.

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақада дзюдочиларимиз биттадан олтин ва кумуш ҳамда тўртта бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақанинг вазни 73 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Мирали Шариповга тенг келадиган рақиб топилмади. Ушбу вазнда қатнашган яна бир полвонимиз Ғиёсжон Бобоев бронза медални қўлга киритди.

Вазни 60 килограммгача бўлган дзюдочилар беллашувида иштирок этган полвонларимиздан Шарофиддин Лутфуллаев иккинчи, Диёрбек Ўрозбоев учинчи ўринни эгаллади. Гран-при турнирининг сўнгги кунида терма жамоамиз аъзоларидан Шерали Жўраев ва Сойиб Қурбонов ўз вазн тоифасида бронза медаль билан тақдирланди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Саёҳат ва ҳамкорлик: МИЛЛИЙ МЕРОС НАМОЙИШИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: