ИЖОДКОР ОИЛА ТУҲФАСИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб бадиий кўргазма ташкил этилди. Унда ижодкор педагоглар – Александр ва Галина Ли ҳамда уларнинг оила аъзолари асарлари намойиш этилмоқда.

Бугунги кунда кексалик гаштини сураётган Александр ва Галина Ли узоқ йиллар мобайнида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Республика рассомлик коллежида тасвирий санъатдан ёшларга сабоқ берган. А.Ли ижодида табиатга меҳр ва эҳтиром устувор бўлса, унинг турмуш ўртоғи асосан болалар учун мўлжалланган асарларга, эртакларга суратлар ишлайди.

Кўргазмадан ўрин олган юздан ортиқ асарда китобларга иллюстрациялар, рангтасвир асарларидан намуналар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Уларда Ватанга, ҳаётга, оилага чексиз меҳр-муҳаббат, шукроналик, шу азиз диёрдан фахрланиш туйғуси акс этган.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Қонун ижроси депутатлар эътиборида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: