ИСТИҚЛОЛ ҒУНЧАЛАРИ

Ёз мавсумида болажонларнинг мароқли ва мазмунли дам олишларини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири – “Истиқлол юлдузчалари” истеъдодли болалар фестивали Қибрай тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 20-мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтди.

Мазкур танловда тумандаги ҳудудлардан ғолиб топилган МТМ тарбияланувчилари иштирок этди. Унда ҳар бир жамоа ўзининг куй-қўшиқлари, рақслари билан йиғилганларни хушнуд этди. Жажжилар чучукгина тили, нозик ҳаракатлари билан йиғилганларни бир зум болаликни хотирлашга ундади.

Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳрибону ИМОМОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: