БИТИРУВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИ ТАЙИН
Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежини жорий ўқув йилида 627 нафар ўқувчи битиради.
Битирувчилар бу ерда реклама мутахассиси, архившунос ва иш юритувчи, туристик хизматлар ташкилотчиси, дизайнер, бухгалтер каби 9 та мутахассислик бўйича пухта назарий билим эгаллаган. Ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан тузилган уч томонлама шартномаларга мувофиқ, ёшларнинг келгусидаги иш жойи тайин. Ўз бизнес фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган 15 нафар ўқувчи эса айни кунларда имтиёзли кредит олиш арафасида.