Витаминлар етишмаслиги феъл-атворга таъсир қилади

Организмингизнинг қайси витамин ва минералларга эҳтиёжи баландлигини билмоқчимисиз? Марҳамат, аниқлашга ёрдамлашиш биздан, организмни тўйинтириш эса сиздан.

Депрессия магний танқислигидан дарак.

Улар миямизга ферментлар ишлаб чиқариш учун зарур. Ферментлар барча аъзо ва тизимларнинг ишлашини таъминлайди. Айниқса, ақлий ривожланиш ва диққат-эътиборни жамлаш учун муҳим. Стресс ва давомли депрессия пайтида уларнинг организмдаги даражаси сезиларли пасаяди.

Тез-тез такрорланувчи циститлар С витамин етишмаслигидан далолатдир.

Агар цистит сабабчиси зарарли бактериялар бўлса, унда фақатгина тиббий воситалар ёрдамида даволаниш мумкин. Инфекциянинг олдини олиш учун эса аскорбинка қабул қилишнинг ўзи етарли. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, витамин С пешоб йўллари шиллиқ қавати кислоталилигини оширади.

Витамин С нинг кунлик миқдори (60 мг) битта олма ёки иккита унчалик катта бўлмаган киви ҳамда бир стакан апелсин шарбати таркибида мужассам.

Муздек кафт ва оёқлар селенга эҳтиёж борлигини билдиради.

Селен қалқонсимон без фаолияти учун зарур бўлилб у организмда муҳим гормонлар ишлаб чиқарилишида қатнашади. Гормонлар моддалар алмашинувини тартибга солиш билан бирга қон айланишини ҳам қўллайди. Бироқ томирларнинг тугаш қисми жудаям ингичка ва юракдан узоқ бўлгани боис, қон айланишидаги салгина кучсизлик ҳам кафт ва оёқ ҳароратида билинади.

Селен ёнғоқ, писта, дуккакли экинлар, балиқ, денгиз маҳсулотларида бор. Унинг кунлик миқдорини 200 г треска ёки горбуша (балиқ турлари) таъминлайди.

Жароҳатлар вақтида кўп қон кетиши витамин К етишмовчилигини билдиради.

Бу витамин кам ўрганилган, бироқ унинг қон қуюлиши учун зарурлиги аллақачон аниқланган. Агар витамин К танқислиги юзага келса кўп қон йўқотилиши мумкин.

Витамин К ни яшил сабзавотлардан, нон, гўштдан олиш мумкин.

Оғиздан ҳид келиши витамин С етишмаслигидан…

Усиз тери осон зарарланади, шунинг учун кўкаришлар енгил туртилишлардан ҳам ҳосил бўлаверади ва узоқ вақтгача йўқолмай туради.

Витамин С ёқимсиз ҳидни чақирувчи ортиқча хилт ва токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, оғиз бўшлиғида бактериялар кўпайиб кетса ҳам ёқимсиз ҳид пайдо бўлади. Микробларни қувиш учун витаминли бирор нима енг, масалан, апелсин ёки гилос.

Мушакларнинг санчиб оғриши калийни чорлайди.

Калий танқислиги нерв импулслари ўтказувчанлиги ҳақида гапиради ва мушакларнинг кучсизланишига, хуружлар ва санчиқли оғриқларга олиб келади. Калий даражаси алкогол, қаҳва ва тамакини суиистеъмол қилиш оқибатида пасаяди.

Яна ўқинг:  Сахий табиатнинг сархил туҳфаси

Калий ёнғоқ, киви, банан ва дуккаклилар таркибида сероб. Айниқса, картошкада мўл.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: