Ранг тасвирда ўтган аср манзаралари

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида “Бизнинг мерос” туркумидан “Ўзбекистон рассомлари рангтасвири. 1930-1970 йиллар” мавзусидаги ретроспектив экспозиция ташкил этилди.

Кўргазмада ўтган асрнинг 30-70-йилларида яшаб ижод қилган устоз мусаввирларнинг ижод намуналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Она юртимизга муҳаббат, меҳридарё халқимизга эҳтиром билан йўғрилган ушбу асарлар санъат мухлисларида шу табаррук замин учун фахр-ифтихор туйғуларини янада жўш урдириши табиий.

Юртимиз тасвирий санъатининг ХХ аср 30-70-йилларини қамраб олувчи даврида диёримизнинг бой ва бетакрор табиати, қадимий шаҳарларимиз манзаралари, халқимизнинг ҳаёт тарзи, орзу-умидлари, беғубор интилишлари содда ва равон усулда, ёрқин рангларда акс эттирилган. Абдулҳақ Абдуллаев, Ўрол Тансиқбоев, Юсуф Елизаров, Лутфулла Абдуллаев, Раҳим Аҳмедов, Маннон Саидов, Неъматилла Қўзибоев каби кўплаб моҳир устоз-мусаввирларнинг ижоди айни шу даврга мансубдир.

Мақсадой АБДУРАСУЛОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: