Уч бешикда – уч қувонч

Баҳор ўзининг бор тароватини кўз-кўз этиб юртимизга ташриф буюриши билан Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги “Қизилқум” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Шомурод Хаджиев оиласида қувончли воқеа юз берди. У уч эгизакнинг отасига айланди. Болаларнинг онаси Рита Сержанбоева бундай бахтдан хурсанд.

– Битта қиз набирамдан сўнг ўғил набирали бўлишни жуда хоҳлаган эдим, – дейди эгизакларнинг бувиси Малика Юлдашева. – Энди эса уч бешикни уч ўғил тўлдириб турибди. Бу камдан-кам кузатиладиган ҳодиса. Қолаверса, набираларимнинг эсон-омон ёруғ дунёни кўришида ҳукуматимиз томонидан она ва бола саломатлигига қаратилаётган эътиборнинг ҳам самарасидир.

Дарҳақиқат, туғилажак чақалоқлар эгизаклар эканлиги маълум бўлганидан буён ёш она доимий равишда шифокорлар назоратида бўлди. Ҳозирда ҳам болалар шифокорлар назоратида. Уларнинг ҳеч бирида касаллик белгилари кузатилгани йўқ.

Яхши ниятли ота-она уларга Исломбек, Карим ва Абдуғани деб исм қўйди.

Ўз навбатида Элликқалъа туман ҳокимияти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва қатор ҳомийлар томонидан ёш оила ҳолидан хабар олиниб, битта соғин сигир, болалар аравачалари ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

Азамат Пирниязов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Яна ўқинг:  Янги йилни Ўзбекистонда кутиб олаётганимдан хурсандман

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: