МЕҲР ВА ЭЪТИБОР – энг яхши муолажа
Мамлакатимизда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу ҳафталикда вилоятдаги тиббиёт муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи олим ва юқори малакали шифокорлари иштирок этмоқда.
Тадбирда аҳоли, айниқса, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда кексаларни тўлиқ, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Саломатлик ҳафталиги доирасида қишлоқ врачлик пунктлари, марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар шифокорлари хонадонларда бўлиб, жисмоний имконияти чекланган ёши улуғ инсонларга тиббий ёрдам кўрсатаётир.
И.ХУДОЙҚУЛОВ,
“Sog‘lom avlod”мухбири