ЭНГ МЕҲРИБОН ДЎСТ

Менинг бир дугонам бор. Ўзи яхши қиз, лекин нуқул онаси билан орасида тушунмовчилик бўлиб туради. Нега дейсизми? Унинг гапига қараганда онаси “ҳа”, деб уни бошқарармиш. Ҳар бир ишидан камчилик топармиш.

Ие, бу нима дегани? Ахир, оналаримиз бизга яхши бўлсин дейишади-ку. Уларни тўғри тушуниш керак. Дугонам ўзбошимчалик қилишни яхши кўради-да. Энди биз каттамизку, бизни бошқариш шартмикин, – дейди у менга.

Оналаримиз бизни оқ ювиб, оқ тараб, ўзи емай едириб, ўзи киймай кийдиради. Улар фарзандларига ғамхўрлик килиб, кўпроқ меҳр бериб парваришлайдилар. Ҳаётларидаги барча қувончу-ташвишларини шу фарзандларида деб, биладилар.

Менинг онам ҳам ўқишдан кейин нималар билан шуғулланишимни ҳар доим назорат қилиб туради. Уй ишларидан бўшаган заҳотим, дарс тайёрлашимни талаб қилади. Вақтни бекорга сарфлаш ҳам увол, дейди у. Бу эса менга ҳар бир ишни ўз вақтида уддалаб, устозлар берган билимни мустаҳкамлаш, ўз устимда ишлашимга туртки бўлади. Ҳатто кутубхонага боришга ҳам улгураман. Келажакда мен ҳам олий ўқув юртига ўқишга киришни ният қилганман. Бунинг учун эса кўп китоб ўқиб, ўрганиш лозим. Шундай экан оналаримизнинг айтган ҳар бир сўзини, меҳрини қалбимиз билан ҳис қилган ҳолда инобатга олишимиз, уларни асраб, авайлашимиз лозим. Энг яқин дўстимиз онамиз эканини, ўзбошимчалик бизни хатоларга йўл қўйишга, ташвиш келтиришга сабаб бўлишини эсдан чиқармайлик.

Зиёда ОҚИЛХОНОВА,

ТДШИ қошидаги Юнусобод хорижий тиллар академик лицейи ўқувчиси

Яна ўқинг:  BUVIJON

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: