ОСЕТИН ПИРОГИ

Сизга тавсия қилмоқчи бўлган пирогимизни нафақат кечки овқат пайти, балки уни эрталабги нонушта учун ҳам тайёрласа бўлади.

Зарур масаллиқлар: 2 та пирог учун – 500 грамм ун, 250 грамм қийма, 1 стакан сув ва пишган груч, 1 бош пиёз, 2 ош қошиқ майонез, шивит ва кўк саримсоқпиёз, 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва шакар, 1 чой қошиқ хамиртуруш, туз, зираворлар.

Тайёрланиши: Илиқ сувга туз, шакар, ўсимлик ёғи, хамиртуруш ва ун солиб, юмшоқ хамир қориб, кўтарилиши учун иссиқ жойга қўйинг. Хамир кўтарилгач, уни ун билан бироз босиб, яна илиқ жойга қўйинг. Пирогнинг қиймасини тайёрлаш учун пиширилган гуручга қийма ва майда тўғралган пиёз, таъбга кўра туз, зиравор, кўкатлар ва майонез қўшинг. Қиймани икки қисмга ажратинг. Хамирни ҳам иккита зувалачага бўлинг. Битта зувалачани 2 см. қалинликда ёйинг. Ўртасига қиймани солинг. Хамир четларини ўртага йиғиб, думалоқ сомса шаклида букинг. Энди хамирни секин ёйиб, доира шаклига келтиринг. Хамир ўртасини тешиб қўйишни унутманг. 200 даражада қиздирилган газ печида 25 дақиқа мобайнида усти қизаргунча пишириб, иссиқлигида устига 50 грамм сарёғ суртиб чиқинг.

Ёқимли иштаҳа!

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  ТАЪЛИМДА ТУРНИКЕТ ТИЗИМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: