ҚАҲВА ҲАҚИДА 10 ТА МАЪЛУМОТ

  • 1475 йили Констатнтинополда биринчи махсус қаҳва дўкони (Кива хан) очилган. 1564 йил Истанбулда илк оммавий қаҳвахона ишга тушган.
  • Биринчи шахмат ўйинлари қаҳвахоналарда ўтказилган.
  • 1732 йили қаҳвага бағишланган биринчи санъат асари яратилди: Иоганн Себастьян Бах “Кофе Кантата”сини ёзди.
  • 1899 йили швейцариялик кимёгар Макс Моргенталлер эрийдиган қаҳвани кашф қилди.
  • Усмонли турклар империяси аёлларга эри кундалик қаҳва харажатларига пул тополмаётгани учун ажрашишларига рухсат берган.
  • Норвегия олимлари кунига уч финжон қаҳва ичиш алкоголнинг танага салбий таъсирини кесади деган хулосага келди.
  • 1995 йилги статистика маълумотларга кўра қаҳва сарф қилиниши бўйича дунёда нефтдан кейин иккинчи ўринда туради.
  • Ҳозир қаҳва 65 та мамлакатда ўстирилмоқда.
  • Қаҳва 1200 га яқин кимёвий таркибий қисмни ўз ичига олади. Улардан 800 таси қаҳванинг таъми яхши бўлишини таъминлайдиган бирикмалардир. Бир пиёла қаҳва хотира ва кайфиятни яхшилайди, меҳнат унумдорлигини оширади. Бундан ташқари, жигар циррози(қуриши) хавфини камайтиради.
  • Баъзи мамлакатларда қаҳвага атаб ўтказиладиган байрамлар бор. “Қаҳва куни” 12 сентябрда Коста Рикада, 19 сентябрда Ирландия, 1 октябрь куни Японияда нишонланади.

Миржалол МАДВАЛИЕВ тайёрлади

Яна ўқинг:  ОРТИҚЧА ВАЗНГА САБАБ “ҲОМИЙЛИК”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: