ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ

Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Жиззах вилоят минтақавий филиали томонидан “Ўзбекистонда қандли диабетга қарши анъанавий кураш ойлиги” муносабати билан жойларда қатор тадбирлар ўтказилди. “Биргаликда кучлимиз – ҳамжиҳатликда курашайлик” лойиҳаси доирасида Вилоят Эндокринология марказида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Шунингдек, тиббий ижтимоий патронаж бригадалари ва соҳа мутахассислари ҳамкорлигида аҳоли ўртасида турли тадбирлар ўтказилиб, тадбир ниҳоясида 80 нафар болалар ва ўсмирларга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали томонидан зарур бўлган санитария-гигиения воситалари, мавсумий оёқ кийимлар тарқатилди. Ойлик доирасида Ғаллаорол туманидаги 26-19-умумтаълим мактабларининг ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилиб, ёшларга хасталик ҳақида кенг тушунча берилди.

Ислом ХУДОЙҚУЛОВ

Яна ўқинг:  СОҒЛОМ БОЛА – ОИЛА ТАЯНЧИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: