CАРАТОННИНГ КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ УСУЛИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
Россиянинг Томск вилояти олимлари ўзларининг словениялик ҳамкасблари билан саратонни комплекс даволашнинг янги усулини ўйлаб топди, дея хабар бермоқда “РИА Новости”. У дунёда муқобилига эга эмас ва беморларда ўзига нисбатан турғунликни келтириб чиқармайди.
Аввалроқ Россия Фанлар академиясининг Сибирь бўлинмаси институти Сибирь давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда яраларни тузатувчи боғични ишлаб чиққан эди. Ундаги фаол ютувчи марказлар электростатик омил ҳисобига ярадаги микроорганизмларни йўқ қилади ва уларнинг кўпайишига йўл қўймайди. Бу тез битмайдиган жароҳатларни даволаш вақтини қисқартиради ва антибиотиклар қўллашга ҳожат қолдирмайди.
Словениядаги Жозеф Стефан институти олимларининг фикрича, ушбу материалларни кимётерапияда қўллаш лозим. Шунда кимёвий препаратлар дозаси 20-30 марталаб камаяди.
Ҳамкорликдаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шишли ҳужайраларга ушбу материал таъсир қилинганида ҳужайра ташқи муҳит билан алоқани йўқотади, натижада у ўсиш ва кўпайишдан тўхтайди.
Лабораторияда ҳайвонлар устида кўкрак бези саратони бўйича ўтказилган тажрибалар муваффақиятли кечган, айни пайтда теридаги хавфли ўсма бўйича ҳайвонлар устида эксперимент ўтказилмоқда.