Ҳеч қачон КЕЧ ЭМАС

Яқинда америкалик олимлар европалик шекриклари билан шов-шувли бир хабар тарқатди. Шу пайтгача инсон мияси 25-30 ёшгача ривожланади, сўнг бу жараён тўхтайди деган тушунча бор эди. Янги изланишлар бу чегара 50 ёшгача эканини кўрсатди. Фаол ақлий меҳнат ва таффаккур билан машғул бўлган кишида эса мия қаримас экан!

Аслида бу у қадар янгилик ҳам эмас. Чунки, тарихда худди шу фикрни исботлаганлар жуда кўп бўлган. Масалан:

Буюк ўзбек шоири Алишер Навоий умрининг охирига қадар (60 ёшгача) ижод билан шуғулланган.

Суқрот 70 ёшида турли мусиқа асбобларини чалишни ўрганган ва тез орада бу ишнинг устасига айланган.

Гёте 80 ёшида дунёга машҳур “Фауст” асарини ёзиб тугаллаган.

Микеланжело энг зўр асарларини 80 ёшида чизган.

Қадимги Рим сенатори Марк Катон юнон тилини 80 ёшида ўрганган.

Олмон тарихчиси Леопольд Ранке “Жаҳон тарихи” асарини 91 ёшида ёзиб тугатган.

Исаак Ньютон 85 ёшида ҳам қизғин илмий меҳнат билан банд бўлган.

83 ёшли Лев Толстой ўримда ёш ўроқчиларни ҳам ортда қолдирган. “Уруш ва тинчлик” асарининг мўйсафид муаллифи бу улуғ ёшда коньки учиб, велосипед минган, от устида бир оёқлаб қирқ мартадан ошиқроқ ўтириб-тура олган.

Таниқли рус бастакори Игорь Стравинский 88 ёшигача мусиқа басталаган.

Шоир Беранже – 77, Лев Толстой – 82, Виктор Гюго – 83, Сафокл – 90, Бернард Шоу – 94 ёшигача ижод қилган.

Юқоридаги маълумотлар нимадан далолат? “Қарилик” деган касаллик йўқ. Руҳиятдаги янглиш кўникмалар бор, холос. “Эшитаётган нарсаларингизга умуман ишонманг, ҳатто у ўз ақлингиздан кечаётган бўлса ҳам”, – деб маслаҳат беради таниқли руҳшунос Дэниел Эймен. Ҳаётимиздаги барча ғов ва тўсиқлар ўз ичимизда. Уларни бузиб ташланг! Бизнинг қалбимиз, ички куч-ғайратимиз ёш нималигини билмайди! Танда жонимиз бор экан, томиримизда қон оқиб турган экан янада юқори кўтарилиш учун ҳамиша имконимиз бор. Ижоддами, илмдами, турмушдами – олдингизга янги ва янги мақсадларни қўйинг. Уларга ишонч ва иштиёқ билан интилинг. Қулай фурсатни эса кутманг, у фақат битта. Унинг номи – “ҳозир”.

Яна ўқинг:  Стресс инсонни хавфсиз ҳолатларда ҳам хавотирланишга мажбур қилади

Орифжон МАДВАЛИЕВ

тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: