Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-43)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори матбуотда эълон қилинди.
- Унда 2012 йил 26 октябрь дам олиш куни деб белгиланган.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
- Мамлакатимизга ташриф буюрган Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Саид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий раҳбарлигидаги делегация аъзолари 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ўтказди.
- Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасида жорий йил 12-14 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конференция якунларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод уйида “Истеъдод мактаби” III Республика ёш ижодкорлар семинари ўз ишини бошлади.
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармасида бизнес билан шуғулланиш истагидаги тадбиркорларга тезкор ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи инфокиоска ташкил этилди.