Ватан посбонларига ҳавас

Ватан ҳимоячилари куни олдидан жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий қисмларида ташкил этилган “Очиқ эшиклар” кунида пойтахтимизнинг Сергели туманидаги

322-умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида Ватанимиз мудофаа қудратини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларга зарур шароитлар яратилиши борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

40 нафар мактаб ўқувчисига муддатли ҳарбий хизматчилар, сержант ва офицерлар ҳарбий назарий ва амалий тушунчалар беришди.

Ушбу тадбирда ўқувчилар Она Ватанимизни ҳимоя қилиш, халқимиз осойишталигини таъминлаш ҳар бир йигит учун юксак шараф эканини, мазкур ҳарбий қисмда ана шундай мард ва жасур, ўктам йигитлар ҳарбийлик сабоғини олиб, давлатимиз, халқимизга хизмат қилишга бел боғлаб турганига ҳавас билан қарашди.

Ғайрат АШУРОВ

Яна ўқинг:  Ҳарбийлар саломатлиги эътиборда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: