Ҳамкорлик истиқболлари

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан унинг тизим ташкилотлари ҳисобланган Ўзбекистон Миллий метрология институти,  “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти ҳудудий филиалларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар мониторинги олиб борилади. Шундай мониторинг тизим ташкилотларнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилди, филиаллар жойлашган маҳалла фаоллари билан учрашувлар ўтказилди.

Мониторинг жараёнида ҳар бир вилоят ҳудудий филиалининг алоҳида намуна бўладиган жиҳати кўзга ташланади ва у бошқа филиалларда амалга оширилиши бўйича тадбирлар ўтказилади. Масалан, тизим ташкилотларининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳудудий филиаллари шаҳардаги учта ўрта мактабни оталиққа олган ва ушбу мактаб билан ҳар томонлама ҳамкорлик ўрнатган. Самарқанд филиаллари эса вилоятдаги олий ўқув юртлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, талабалар билан ишлаб чиқариш амалиётини ўтишлари, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларинини тайёрлашда лабораториялардан фойдаланишни йўлга қўйган.

Агентлик тизим ташкилотларининг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий филиаллари эса ташкилот жойлашган ҳудуддаги маҳалла билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатганлиги билан бошқа филиалларга намуна вазифасини ўтайди.  

Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили биринчи марта нишонланган Маҳалла тизими ходимлари куни билан йўллаган табригида “Биз маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан уйғун бўлиб яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ноёб тузилмани тушунамиз. Айни пайтда, юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувончу ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди”, деб алоҳида таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Маҳалла билан ҳамкорлик билан эса фақат жамоада инсоний фазилатлар, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш мумкин. Бу борада агепнтликнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиаллари ташкилот жойлашган Қумқўрғон маҳалла фуқаролар йиғини билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини амалиётга жорий этиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва осойишталикни таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ҳудудни ободонлаштириш каби масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйганлар.

Мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақлаб қолинди. Турли мамлакатлар касалликка қарши курашиш баробарида иш жойларини сақлаб қолиш ва иқтисодиётни кескин таназзулга учрамаслиги учун бор имкониятларни ишга солди ва солиб келяпти. Давлатимиз раҳбари ҳам бу жараёнда йирик корхоналар, уларнинг жойлардаги таркибий бўлинмалари, фермерлар ва кластер хўжаликлари ҳам ихтиёрий қатнашиши муҳим эканлигини бир неча марта таъкидлаган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ўтказиш ташаббуслари давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига сабаб бўлган.

Яна ўқинг:  Хотира – муқаддас

Бу жараёнда Агентлик тизим ташкилотларининг Сурхондарё вилояти филиаллари ҳам бу борада жонбозлик кўрсатганликлари ҳақида филиаллар томонидан ўтказилган тадбирда “Шифокор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Муҳаббат Шодмонова тўлқинланиб гапирди.

Таъкидланишича, агентлик филиаллари маҳалла томонидан қилинган мурожаатлар бартараф этмоқда, эътибордан четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-мурувват, саховат қўллари узатилмоқда, беморларнинг ҳол-аҳволи сўрамоқда, ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб бермоқда, ногиронлар, боқувчисини йўқотганла ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олмоқда, ободонлаштириш ва тозалаш ишларида муносиб иштирок этмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда умумиллий ҳаракатга айланиб улгурган “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ҳам филиаллар фаол иштирок этишиб, метрология соҳаси вакиллари томонидан филиал жойлашган маҳаллаларга ҳар хил мевалар, жумладан олма, беҳи, гилос, ўрик, қароли ва шафтоли кўчатлари экилди. Келажакда бу дарахтларни парвариш қилиш ишлари ҳам филиал томонидан амлга оширилиши таъкидлаб ўтилди. Умуммиллий лойиҳа иштирокчилари қаторида Миллий метрология институти Сурхондарё вилояти филиали ходимлари ҳам бор бўлиб улар ҳам табиатимизни 110 туп дарахт билан бойитишди.

Агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси учрашувдан сўнг маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳам учрашиб, бугунги кунда ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, белгиланган вазифалардан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса, фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, халқимизнинг тинч ва осуда, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборатлигини алоҳида таъкидлади.

Таъкидлаш лозим, филиаллар томонидан маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилган бўлиб, филиал мутахассислари томонидан маҳаллаларда жойлашган йирик савдо марказларига уларнинг иш жараёнида узлуксиз ёрдам бериш ва фуқароларга сифатли ўлчашларни таъминлаш мақсадида савдо марказларининг жойида қиёслаш ишлари олиб борилди. Метрологларнинг сайёр хизмат кўрсатиши узлуксиз иш жараёнида бўлган тадбиркорлар учун ўлчаш воситалари транспортировкасини олдини олиб, вақт сарфини тежалиши ёрдам беради.

Бир сўз билан айтганда, Агентлик филиаллари томонидан ҳудудларда бу каби саҳоват тадбирлари кенг амалга оширилиб, ёрдамга муҳтож оилаларга амалий ёрдам бериб келинмоқда, маҳалла ёшлари билан турли мазмундаги тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Наибахон МАМАДАЛИЕВА,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга
солиш агентлиги Бош директор маслаҳатчиси,

филология фанлари доктори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: