ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқишга қабул қилиш давлат параметрлари ва киритилган ўзгариш ҳамда янгиликлар, шунингдек, тест имтихонларида учта фан – она тили, математика ва тарих фанларидан имтихонлар топширилиши мажбурий этиб белгилангани айтилди.

– Магистратура йўналишида аввал иккита йўналиш мавжуд бўлган бўлса, энди яна олтита йўналиш очилди. Буларнинг ичида тиббиёт, чет тиллари, спорт журналистикаси ва спорт психологияси, ҳоккей ва кекбоксинг, фигурали учиш каби йўналишларининг очилгани келгусида мамлакатимизда спорт соҳасини янада ривожланишида, ёшларимизнинг жаҳон ареналарида бундан-да улкан ютуқларга эришишларида муҳим омил бўлади, – деди университет ректори Маҳмуджон Болтабоев.

Айни пайтда, Фарғона ва Нукус шаҳрида очилган университетнинг филиалларида ҳам абитурентларни қабул қилиш учун тайёргарлик давом этмоқда.
Ҳозирда қабул ҳаракатларини олиб боришни таъминлашда очилган коллцентр карантин қоидаларига мос равишда учта тилда фаолиятини олиб бормоқда.


Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Соғлом фикрлаш соғлом ҳаёт асосидир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: