Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди

Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. «Учинчи ренессанс бунёдкорлари» шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов ва тақдимотлар бўлиши кўзда тутилган.

Форум очилишида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этди ва ёшларни байрам билан табриклади:

– Бу ерда Ўзбекистоннинг энг салоҳиятли, қатъиятли, ўз соҳасининг устаси бўлган билимли ёшлар йиғилган. Рости, бунақа жамоани кўриб жудаям таъсирландим. Ҳар бир ёш ўз рақобатчилари билан мулоқот қилиб, ўзаро тажриба алмашишади, ўз соҳаси ҳақида кўпроқ маълумот олишади. Форум карантин талаблари доирасида ўтказилаётганини ҳисобга олиб барчангиздан тиббий ниқоб тақишингизни сўраган бўлардим. Форумда қатнашаётганингиздан мамнунман. Келинг, кўринг, фикрларингизни алмашинг.

Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  ДОРИ-ДАРМОН АВТОМАТ МАШИНАСИ ЯРАТИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: