Бепул мева ва сабзавот
Чехиянинг Прага шаҳридаги мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул мева-сабзавот тарқатиш йўлга қўйилди. Энди болакайлар тушлик вақтида истаганча мева ва сабзавот маҳсулотларидан истеъмол қилиши мумкин.
Мамлакат ҳукумати томонидан амалга оширилаётган “Мактабларга сархил мева” лойиҳасига кўра, тўқсон икки фоиз бошланғич синф ўқувчиси бундай мева ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминланади.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, олти ёшдан ўн ёшгача бўлган болалар мева ва сабзавотларни мунтазам истеъмол қилиши зарур. Бу уларнинг ақлий фаолияти ривожланишига ва жисмонан бақувват бўлиб вояга етишига ёрдам беради.