Креатив фикрлаш – бу…

Жамиятдаги барча корхона, ташкилотларда инновацион ҳамда креатив фикрлашга зарурат туғдирадиган глобал муаммоларни ҳал қилиш учун инновацион билим ва яратувчанлик қобилиятига
тобора эҳтиёж сезилмоқда.

Таълимнинг асосий роли ўқувчиларни жамиятда муваффақият қозониш учун зарур ва керак бўладиган сифатли таълим бериш ҳисобланса, креатив фикрлаш ҳозирги ёшларнинг ривожланиши учун зарур эҳтиёждир.

2021 йилда ўтказиладиган PISA халқаро дастурида креатив фикрлашни баҳолаш илк марта амалга оширилаётган бўлиб, бу OECDнинг креатив фикрлашни ривожлантиришга қодир янги педагогикаларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ яна бир янги лойиҳасидир.


Бундан мақсад, фақат ижодкор шахс­ларни ажратиб олиш эмас, аксинча, ўқувчилар ғояларни қидириш, ифодалашда креатив фикрлаш қобилиятининг ўқитиш ёндашуви, мактаб фаолияти ҳамда таълим тизимининг бош­қа хусусиятлари билан қандай боғлиқлигини тавсифлайди.


Креатив фикрлаш – бу инновацион (янги, новатор, оригинал, ностандарт, ноодатий ва ҳоказо…) ва самарали (амалий, натижавий, тежамли, оптимал ва ҳоказо) ечимларни топиш, янги билимларни эгаллаш, тасаввурни таъсирчан ифодалашга қаратилган ғояларни ишлаб чиқиш, баҳолаш ва такомиллаштириш жараёнида самарали иштирок этиш қобилиятидир.


Креатив фикрлаш бизга муаммоларни ҳал қилишда ноодатий ечим топишга ёрдам беради. Бироқ биз уни танқидий фикрлаш билан адаштириб юбормаслигимиз, аксинча, бизга имконсиз муаммоларни ҳал қилишда бир-бирини тўлдириб турувчи ечимларни топишда ёрдам берадиган “ака-укалар”дек қарашимиз керак.


PISA тадқиқотларида ўқувчидан креатив фикрлашни баҳолаш моделига кўра илмий муаммоларни ёки ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ўз ғоя­ларини ёзма ёки визуал ифодалаш талаб этилади.


Креатив фикрлашни баҳолашда турли ғояларни ишлаб чиқиш, креатив ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда ғояларни баҳолаш ва такомиллаштириш компетентлигига эътибор қаратилади.


Агар ибтидоий одамларнинг креатив фикрлаши бўлмаганида эди, иккита чақмоқтошни бир-бирига уриб оловни, Томас Эдисон электр лампасини, Леонардо да Винчи парашютни ихтиро қилмаган бўлар эди.


Ҳар бир ўқувчида таълим олишга бўлган истак бор. Фақатгина биз шу истакнинг нуқтасини топишимиз керак.

Яна ўқинг:  ЯХШИЛАР КЎМАГИ БИЛАН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: