
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 38-умумтаълим мактаби жамоаси таълим жараёнидаги янгиликларни ўз иш-фаолиятига татбиқ этиб, катта ютуқларни қўлга киритмоқда.
Мазкур билим масканида 53 нафар ўз ишининг жонкуярлари бўлган малакали педагог 586 нафар ўғил-қизга таълим-тарбия бериб келмоқда. Замон талабларига мос мактаб биносида мавжуд физика, кимё-биология лаборатория хоналари керакли жиҳозлар билан таъминланган.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мактабимизда чет тилларини ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
8 минг 310 та ўқув дарсликлари, 540 та бадиий адабиётлар, 30 дан зиёд электрон дарсликлар билан таъминланган ахборот ресурс марказимизда ўқувчилар ўз билим ва салоҳиятларини оширмоқдалар, – дейди мактаб директори Алишер Ҳожиқулов.
Шу ўринда мактаб ўқитувчилари орасида устоз-шогирд анъаналари яхши йўлга қўйилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Энди иш фаолиятини бошлаётган ёш педагоглар устоз ўқитувчилар иш тажрибасидан ўрганиб, очиқ дарслар ўтмоқда. Устозлар уларнинг педагогик маҳорати, болалар билан муомаласи ва ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар онгига етказиш услублари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Турли фанлар бўйича фаолият кўрсатаётган услубий бирлашма раислари ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириб борадилар.
Барча таълим муассасалари қатори мазкур умумтаълим мактабида ҳам фанларнинг ўқитилиш самарадорлигини оширишга амалий ва методик ёрдам бериш мақсадида “Фан ойликлари” мунтазам ўтказилиши йўлга қўйилган. Сентябрь ойида география, иқтисодий билим асослари фан ойлиги, октябрь ойида миллий истиқлол ғояси туркумига кирувчи фанлар бўйича фан ойлиги ўтказилди. Мактабда икки нафар олий маълумотли география фани ўқитувчиси машғулотларни олиб борди. Ойнинг биринчи ҳафтасида ўқувчилардан кириш тестлари олинди ва таҳлил этилди. Иккинчи ҳафтада эса 5-синфлар ўртасида “Жонажон ўлкам менинг”, 9-синфлар ўртасида “Интеллектуал ринг” мусобақалари ўтказилди. Учинчи ҳафтада фан ўқитувчиларининг уч соатдан олти соатлик дарслари илмий бўлим мудири ва ўқитувчилар томонидан таҳлил этилди. Тўртинчи ҳафтада фан ойлигини якунлаш мақсадида якуний тестлар олиниб, таҳлил этилди. Ушбу фан ойлигига бағишлаб деворий газета ва албомлар тайёрланди.
Октябрь ойида ўтказилган она тили ва адабиёти, хорижий тиллар ва иқтисод фанлари ойлигида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ўқувчиларнинг билим бўшлиқларини аниқлаш мақсадида кириш тестлари олди ва таҳлил этди. Мактабнинг 7-синфида Саида Хожиқулованинг “Усмон Носирнинг шеърларига тавсиф”, 5-синфида “Ҳамид Олимжон – бахт ва шодлик куйчиси” деб номланган дарслари намунали деб баҳоланди.
Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларини спорт ва фан тўгаракларида мазмунли ўтказишлари учун билим масканида барча шароитлар муҳайё. Ўқув йили давомида турли фанлар бўйича ўтказиладиган “Қизиқарли математика”, “Аждодлар мероси”, “Амир Темур таваллуд куни”, “Президент асарлари билимдони”, “Сиз қонунни биласизми?”, “Дастурлаш тилини ўрганамиз”, “Мен спортни севаман”, “Хотира турнири” кўрик-танлов ва мусобақалар ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ўстириш ҳамда жисмоний саломатликларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Фаол ва иқтидорли ўқувчилар мактаб фахри ҳисобланади. Жумладан, ўқувчилар ўртасида ўтказилган фан олимпиадалари натижаларига кўра Нигина Ортиқова она тили ва адабиёти, Шаҳбоз Бегимов рус тили ва адабиёти фанлари бўйича туман босқичида ғолибликни қўлга киритдилар. Вилоят босқичида эса фахрли ўринларга муносиб деб топилдилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятРЕЙТИНГ ДАФТАРИ – ўқувчининг юзи, кўзгудаги акси(ми?)
Маълумки, ота-оналар ҳар гал янги ўқув йили олдидан фарзандлари учун керакли ўқув қуроллари танларкан кундалик рейтинг дафтарини ҳам ҳарид қилишни унутишмайди. Кундалик дафтар жилд
ТабобатЎқувчиларга хос касаллик
Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
