“Устоз-шогирд” анъанаси бардавом

Жамият тараққиёти, шубҳасиз, таълим-тарбия ишларининг сифати ва самарадорлиги билан боғлиқ. Замонавий тафаккур ва касбий салоҳиятга эга мутахассислар эса унинг таянчидир. Бунинг учун амалдаги таълим-тарбия мазмунини амалиётга жорий этишга йўналтирилган технологияларни муттасил такомиллаштириб бориш талаб этилади.

Бизнинг 235-умумтаълим мактабимизда ҳозирги кун талабига мос равишда ёш авлодга таълим-тарбия бериш, бунда ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш кун тартибининг муҳим вазифаларидан биридир. Зеро, ёш авлод тарбиясига бефарқ қараш, Ватан тараққиётига лоқайдлик билан қарашдир. Шу боис ҳар бир ўқитувчи ўз устида тинмай ишлаши лозим. Шунингдек, педагоглик фаолиятини энди бошлаган ёш мутахассислар устоз ўқитувчилар иш тажрибасидан ўрганиб борадилар.

Яқинда мактабимизда ўтказилган семинар-тренинг ана шу мавзуга бағишланди. Ўз касбининг фидойиси, олий тоифали кимё фани ўқитувчиси, устоз Гавҳар Каримова ташаббуси билан ўтказилган бу семинар-тренинг “Устоз-шогирд мактаби” деб номланди. Тадбирда тажрибали ўқитувчилар Наталья Варгина ҳамда Наргиза Фозилова ўз иш тажрибаларини кўргазмали воситалар асосида ёш мутахассисларга намойиш этишди.

Наврўза ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Юнусобод туманидаги 235-мактаб ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Эл саломатлиги фидойилари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: