Бўлажак табиблар диплом олди

Тошкент халқ табобати Олий мактабини биринчи ўқувчиларининг битирув ва диплом тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда фан арбоблари, тиббиёт ходимлари, академиклар, профессор-ўқитувчилар, битирувчиларнинг яқинлари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сонли “Ўзбекистон республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”  қарорига асосан тошкент халқ табобати олий мактаби ташкил қилинган, — деди Ўзбекистон халқ табобати академияси бошқарув раиси, Тошкент халқ табобати Олий мактаби директори, Техника фанлари номзоди, шарқшунос, Меҳри Нурузова. — Олий мактабнинг асосий мақсади бу малакали табибларни тайёрлаш бўлиб, уларга табобатнинг назарий ва амалий асосларидан дарс берилади. олий мактабнинг ўқув дастури давлат тест марказидан руйхатдан ўтган бўлиб, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. тошкент халқ табобати олий мактаби томонидан бериладиган диплом қонуний кучга эга. олий мактабнинг мақсади малакали табибларни тайёрлаш бўлиб, бу ерда уларга табобатнинг назарий ва амалий асосларидан дарс берилади. олий мактабга илк бора 300 га яқин талабгорлар ичидан 35 нафари танлаб олинди ва асосан халқ табобати билан замонавий медицинани уйғунлаштирган ҳолда таълим берилди.  

Мамлакатимиз ҳудудида тўрт мингга яқин гиёҳли ўсимликлар ўсади. Биз эса халқ табобатида бу гиёҳлардан бор йўғи 500 га яқинини ишлатаётган эдик, – дейди Тиббиёт фанлари номзоди Республика соғлиқни сақлаш алочиси Алижон Фақиров. –  Сабаби, шу пайтгача табиблар ўзларининг ҳуқуқларини ҳам, имконият ва масъулиятларини ҳам билмас эди. Яъни соҳада тартиб йўқ эди. Президентимиз қарорри соҳамизнинг янада ривожланиши ва имкониятлардан кенгроқ фойдаланишимизга муҳим ҳужжат бўлди. Биз ҳозирда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришни ҳам йўлга қўйдик. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент фармацевтика институти проффессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўқув дастурлари туздик ва  ўқувчиларимизнинг шу дарсликлар асосида ўқитдик. Ўйлайманки бўлажак табибларимиз Ватан, халқ ва устозлари олдидаги ўз бурчини виждонан адо этади. Тиббиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшади.

Табиблар Ўзбекистон Республикаси халқи ва миллати учун хизмат қилишга табиблик қасамёдини ичди. Уларга устоз ва яқинлари катта ҳаёт олдидаги самимий тилакларини билдирди.

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: