Холларни олиб ташлаш мумкин…ми?

Холларнинг катталигига қараб, уни олиб ташлаш усуллари танланади. Майда ҳосилалар игна ёрдамида ўйиб олиб ташланади, катта хол скальпель билан кесиб олиниб, яра четлари тикиб қўйилади. Лазер ёрдамида холни олиб ташлаш усули фақат косметик мақсадда қўлланилади. Бунда куйдирилган ҳужайранинг хавфлилигини текшириб бўлмайди ва натижада хавфли ўсимта пайдо бўлаётгани кўринмайди.

Танасида 40 ва ундан кўп холи бор одам мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб, териси ҳолатини текширтириб туриши лозим. Мутахассислар бир кўришданоқ уларнинг ҳолатини аниқлай олишади. Агар шифокорга бирор холнинг кўриниши ёқмаса ҳам хавотирга тушишга ўрин йўқ. Теридаги айрим хавфсиз ўсмаларни  ўз вақтида олиб ташлаш саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.

Оддий хол одатда унчалик катта бўлмайди ва доирасимон ёки чўзиқроқ, бир хил рангда бўлади. Бу аломатлардан бирортаси ўзгарганда, зудлик билан тери касалликлари шифокори – дерматолог ёки онколог мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Агарда унинг атрофида қичишиш, оғриқ, яллиғланиш ва қонаш аломатлари пайдо бўлса, шифокорга боришни пайсалга солманг.

Ҳеч қачон ўзингиз холни олиб ташлашга уринманг! Бу нафақат хунук чандиқ ҳосил қилади, балки терининг чуқур қаватларига ҳаёт учун хавфли инфекция тушишига ҳам олиб келиши мумкин. Уни олдиргандан кейин икки ҳафта давомида спорт билан шуғулланманг ва жароҳат жойига сув теккизманг! Қолган холларингизни ҳам кўздан кечириб туришни унутманг!

Нодира РИЗАЕВА,

олий тоифали шифокор, дерматолог

 

Яна ўқинг:  Она сути – чақалоқ учун бебаҳо озуқа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: