“InnoWeek” доирасидаги Халқаро инновацион-инвестицион ФОРУМ ўз ишини бошлади

23 октябрь куни “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги Халқаро инновацион-инвестицион форум ўз ишини бошлади. Тадбир пойтахтимизнинг “Ўзэкспомарказ”ида чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион фондлари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмурадов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, БМТ нинг Ўзбекистондаги доимий координатори ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги вакили Хелена Фрейзер, Италиянинг Turboden S. p. A. компанияси директори Марко Барези, Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик агентлиги бошлиғи ўринбосари Мунэо Такасака, “Systematic inventive thinking” компаниясининг устувор йўналишларни излаш ва инновациялар департаменти бошлиғи Мишель Асияг, Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти ваколатхонасининг бошлиғи Йорг Пуделька чиқиш қилдилар.

Бош вазири ўринбосари Холмурадов Сухроб Рустамович тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини қутлар экан, ҳафталик мақсадларига тўхталди: “Барчамизга маълумки, жаҳон тажрибасига кўра, янги технологияларнинг ривожланиши ҳамда товарлар, хизматлар, ишчи кучи бозорларидаги рақобатнинг кучайиши миллий корхоналарда инновацион фаолиятни янада кучайтириш ва самарали ташкил этишга қаратилмоқда.

Бу аҳолининг тез ўсиб, ўзгариб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, сўнгги кашфиёт ишланма ва технологияларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда замонавий усуллардан кенг кўламда фойдаланишни тақозо этмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан жорий йилда янгича кўринишда ташкил этилаётган Инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek” республикамизда 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” мазмун ва мақсадига ҳар томонлама ҳамоҳанг тадбирдир.

Жорий ҳафта давомида мамлакатимиз том маънода инновацион ғоялар ва ишланмалар намойиши марказига айланади.

Чунки пойтахтимизда Инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek” доирасида “Халқаро инновациялар ярмаркаси”, “Халқаро инновацион-инвестицион форум” ва “Халқаро робототехника мусобақаси” каби муҳим тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Ушбу тадбирларда Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон, АҚШ каби дунёнинг 30 дан ортиқ давлатлари, нуфузли халқаро ташкилот ва компания вакиллари, илм-фан ва инновациялар соҳасининг етук мутахассислари ташриф буюришган. Ҳафталикнинг асосий мақсадларидан бири Президентимиз томонидан жорий йилнинг 21 сентябрида “2019–2021 йилларда Ўзбекистон республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилган мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришишдан иборат”.

Яна ўқинг:  Назария ва амалиёт тақдимоти

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Абдураҳмонов Иброҳим Юлчиевич ўз нутқида Инновацион ривожланиш вазирлигининг фаолияти ҳақида сўз юритиб, тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида вазирлик томонидан инновацион ривожланиш йўлига тушиб олган давлатларнинг тажрибаларини ўрганилгани ҳақида гапирди. – Мазкур Халқаро инновацион инвестицион форумга дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларининг 53 та нуфузли халқаро ташкилот ва компания вакиллари, илм-фан ва инновациялар соҳасининг етук мутахассислари ташриф буюришган. Ташриф давомида мазкур ташкилотлар билан вазирлик ва вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар ўртасида 7 та шартнома ва 21 та меморандум имзоланади. InnoWeek инновацион ҳафталиги доирасидаги инновацион кўргазманинг ҳам моҳияти айнан биз олға сураётган, иқтисодиётимизнинг тез суратлар билан ривожланишига зўр ҳисса қўшадиган илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга қаратилган. Юртимизда авваллари ўтказилган илм-фан ярмаркаларида олимларимизнинг, илмий-текшириш муассасаларимизнинг қоғозда бор-у, лекин амалда иқтисоднинг бирор соҳасига жорий этилмаган ишланмалари, кашфиётлари намойиш этиларди. Уларнинг иқтисодга нақадар муҳимлиги, тафтология бўлсада, муҳим эмасди. Бугунги ярмаркада эса биз нафақат юртимиз иқтисодиётига татбиқ этилаётган ишланмаларни, балки ривожланган давлатларнинг илғор технологияларини, сўнгги кашфиётлари ва инновацион тафаккур маҳсулларини намойиш этмоқдамиз.

Токи ёш олимларимиз, тадқиқотчиларимиз улардан илҳомлансинлар, ҳурматли олимларимиз, устозларимиз мана шу ёшларни тўғри йўлга – инновацион ривожланиш йўлига етакласинлар!

– Вазирлигимиз амалга ошираётган катта, янги ва чин маънода инновацион ишлардан бири бу Президент Қарори билан тасдиқланган Фанлар академияси институтларининг 43 та лойиҳаси – илмий ишланмаларининг тижоратлаштирилаётганлигидир. Ушбу ишланмалар мустақил Ўзбекистон тарихида Президент қарори асосида биринчи марта олимларимиз томонидан яратилган илмий натижалар тижоратлаштириш мақсадида “илмий-тадқиқот муассасаси (сотувчи) – вазирлик ва идора (сотиб олувчи) – банк (маблағ ажратувчи)” механизми асосида иктисодиётнинг тегишли тармоқ ва соҳаларига татбиқ этилмоқда.

Форум фақат инновациялар эмас, инвестициялар ҳақида ҳам сўз юритишни тақозо этади. Негаки инновацияларни инвестицияларсиз, ва аксинча инвестицияларни эса инновацияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Вазирлик ташаббуси билан Фанлар академиясининг 2 та илмий-тадқиқот институтлари Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Хоразм маъмун академиясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун жами 20,6 млн. АҚШ доллари, 27 нафар профессор – ўқитувчилар ва докторантларни малака ошириш, стажировка ўташлари, конференцияларда иштирок этишлари бўйича жалб этилган хорижий инвестициялар 47,4 минг АҚШ доллари, хорижий фуқаролар учун таълим хизматини ташкил қилиш орқали 5,5 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб этилди. Бундан ташқари, ҳозирги кунгача 67 та олий таълим муасссасаларига жами 14,7 млн. дан зиёд хорижий инвестициялар жалб этилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2019 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари 9 тани ташкил этиб, булар хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳаларнинг 6 таси бўйича манбаси ва ҳажми аниқлаштирилган бўлиб, умумий қиймат 335,7 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Вазирлик ташаббуси билан илм-фанни ривожлантириш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор танловлар ҳам амалга оширилмоқда.

Яна ўқинг:  Инновацион ғоя ва технология илм-фан тараққиётининг асоси

Жумладан, “Биринчи миллий инновацион тадқиқотлар”, “Ёш олимлар”, “Тараққиёт”, “Стартап” лойиҳалари ҳамда долзарб тематик тадқиқотлар танловларидир. Бугунги форум эса мана шу амалга оширилган ишларимизга янгича шиддат олиб киради, деб умид қиламиз.

Форум иштирокчилари келажагимизнинг барқарорлигини таъминлайдиган инновацион йўналишларни кўрсатишларига ишонамиз.

 

Марям ҚОДИРОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: