Дислексия касаллик эмас, аммо бу ҳолатга жиддий эътибор бериш лозим

Дислексия – ўқиш жараёнини қисман ўзгачароқ тарзда бузилишидир. Ушбу ҳолатда бола ҳарфларни танишда, ундан бўғин ва сўз ясаш, шунингдек, ўқиганларини тушунмасликда яққол намоён бўлади. Яъни, у сўзни тўғри ўқий олмайди. Қолаверса, ҳарфни товуш билан боғлолмайди, ўқиган матнини эса тушунмайди.

Кўпинча 5-6 ёшдаги болалар ҳарфларни ойнадаги акс каби тескари ҳолатда ёзадилар ва ҳарфларни чалкаштирадилар. Ота-оналар бундан қанчалик фожиа ясамасин, 6 ёшгача бўлган болада ҳали ўқимаслик ҳуқуқи бор! Фарзандингиз хатосиз ўқиши учун, энг аввало, бош миянинг маълум тузилмалари шаклланиб улгурган бўлиши лозим. Бу одатда кичкинтой 7 ёшга яқинлашганда амалга ошади. Агар 4 ёшли болада ёшига мос равишда нутқи ҳам меъёрда (оғзаки нутқда товушларни ажрата олса) бўлса-ю, бўғиндан сўз ясай олмаса, озроқ сабр қилинг. Орадан 1-1,5 йил ўтгач, ҳаммаси жойига тушиб кетади.

Мутахассислар болада фонематик эшитиш ёки нутқни умумий ривожланмаганлигини аниқласалар, бу муаммо устида вақтни ўтказмасдан иш бошлаш керак. Бунда у дислексия ривожланиши хавфи бор гуруҳга киритилади. Яна 3,5 ёшли кичкинтойга “нутқ ривожланишининг кечикиши” ташхиси қўйилган бўлса, ота-оналар уларда ўқиш ва ёзиш кўникмасини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қилишлари керак бўлади.

Масаланинг муҳим томони шундаки, дислексия касаллик эмас. Балки бола туғилганидан бошлаб унинг ривожлангунига қадар ундаги мия тузилмаларининг шаклланиши ва бош мия ишлашининг ўзига хослигини кўрсатади. Шунга қарамасдан ўқишда қийналаётган болани мутахассисга кўрсатиш зарур. Олиб борилган машғулотлар муаммони бутунлай бартараф этмасада, уни енгиллаштиради. Бир сўз билан айтганда мутахассис билан бўладиган мулоқот фойдадан холи бўлмайди.

 

Ушбу муаммо қандай юзага келади?

Нейропсихологлар дислексияни кўриш орқали қабул қилувчи, бош миянинг қисмлари ўртасидаги алоқанинг бузилиши деб қарайдилар. Бундай ҳолатда кўриш орқали қабул қилинган образ сўз шаклига кирмайди (сўз билан ассоциация бўлмайди). Бу ҳолатнинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Масалан, гўдак туғилаётганда кислород етишмаслиги, бўйин ва умуртқадаги микрошикаст, ирсий ўзгариш ёки қийин кечган ҳар қандай касалликларни мисол тариқасида келтириш мумкин.

Унинг турлари:

 

Фонематик

Дислексиянинг бу кўринишида бола жарангли ва жарангсиз, унли ва ундош товушларни фарқлай олмайди: масалан, “г-д” (“гап”ни “дап”, “у”ни “о”деб ўқийди). Бундан ташқари бола бўғинлаб эмас, балки ҳарфлаб ўқийди, ҳарфларни тушириб қолдиради. У товуш ва бўғиннинг ўрнини алмаштиради.

Яна ўқинг:  Kuz tarovati

 

Семантик

Бола матннинг ҳаммасини тўғри ўқийди, лекин унинг маъносини тушунмайди. Ўқиш жараёнида ҳар бир сўзни алоҳида қабул қилади. Лекин уларни бошқа сўзлар билан боғламайди. Жумлалар туза олмайди.

 

Аграмматик

Бола келишик қўшимчалари, сон, феъл замонларини келиштира олмайди: масалан, “эртага келди”.

 

Оптик (кўрув)

Ёзилиши ўхшаш бўлган ҳарфларни адаштиради. Масалан, “U-Y”, “N-M”, “Р-R”, “SH-CH”ва бошқалар.

 

Мнестик

Бола у ёки бу товушга мос келадиган ҳарфни билмайди ва эслаб қола олмайди.

 

Дислексияни ўрнини қандай тўлдириш мумкин?

  1. Болада дислексия аниқланганда у билан одатда икки мутахассис – нейропсихолог (камёб ихтисослик) ва логопед шуғулланиши лозим. Машғулотлар ҳафтада икки марта ва ярим йил давом этиши керак. Ушбу ҳолатда бола уйда ҳам вазифа бажариши талаб этилади.
  2. Дислексия қайд этилган болалар учун копток билан ҳар қандай ўйинларни ўйнаш жуда фойдали. Бу кўриш-мотор реакциясини чиниқтиради, ҳаракатларни мувофиқлаштиради. Аста-секин бола маълум қоида асосида ҳаракат қилишга ўрганади. Уларни кетма-кетлигини эслаб қолади ва ўз ҳаракатларини назорат қила бошлайди.
  3. Логопед учун товушни ҳарфга боғлаш, болага ҳарфлардан сўз ясаш ва сўзни ҳарф ва товушларга ажратишга ўргатиш талаб этилади. Ушбу мутахассис ўтказадиган машғулотларда фарзандингиз ҳарфларни ёзишни машқ қилади ва товушни тўғри талаффуз қилиш ва уларни бир-биридан фарқлашни ўрганади.
  4. Бола ёши билан белгиланган меъёрга етиб олса, бу муаммо ҳал этилган ҳисобланади. Яъни, у энди алифбени билади, ўқийди ва ўқиганини тушунади ҳамда ёзишда қийналмайди.

 

Ота-оналарга маслаҳат

Дислексиклар учун команда бўйича бурилишларни ва режа тузиш ўйинини ўйнаш фойдали ҳисобланади. Масалан, дўконга чиқмоқчи бўлсангиз, боладан у ерга қандай бориш йўлини айтиб беришини, кейин эса уни қоғозда чизиб беришини сўранг. Кўчага чиққанингизда энди қаёққа юрамиз? Чапгами? Ўнгами? Тўғригами? Йўлдан адашмаслик учун қайси йўналишни танлашни сўрайсиз.

Болада ҳаракатлар кетма-кетлиги ҳақида тасаввурни шакллантириш керак. Яъни, бажариладиган ишлар қандай бошланиб, кейин қандай давом этганлигини тушуниши бугун ва эрта учун режа тузишга катта ёрдам беради. Кечқурун фарзандингиздан кун давомида нималар қилганлигини кетма-кетликда сўранг. У яна нималарни қилишга улгурган ва қайси ишларга улгурмаганлиги ҳамда вазифаларни қандай бажарганлигини қайд этинг. Кейинги кун режасини фарзандингиз билан муҳокама қилинг.

Яна ўқинг:  Қандай омиллар мияни зарарлайди?

Ўқишда қийналаётган бола билан ота-оналар қуйидаги машқларни бажаришлари фойдали: “ма, аt, аk”, “оt, оk, мо”, “lа, rа, dа”, “su, mu, ju”ва бошқа бўғинларни ўқитинг. Бўғинларни устун қилиб ёзинг ва юқоридан пастга, кейин пастдан юқорига қараб болага ўқитинг ёки бўғинларни жуфт қилиб, унга аниқ ўқитинг. Масалан, “аr-rа”, “as-ta”, “dа-lа” ва бошқалар.

Фарзандингиз кўзини юмиб турган ҳолатда кафтига ҳарф чизинг. Сўнг у қандай ҳарф эканини айтиши керак. Болага нуқталар ўрнида ҳарф ёздиринг ва уларни тўғрилигини назорат қилинг.

 

Логопед Лола Маҳмудова тавсиялари асосида

Дилфуза АЗИМОВА тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: