Спортчиларимиз ғолиблар сафида
Қирғизистон Республикасининг Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида илк бора расман иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси якуний натижаларга кўра жами 33 та медаль (7 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза)ни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.
Юртимиз делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этиб, кураш, самбо, гюлеш (Озарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Қирғизистон кураши), қирғиз кураши, армрестлинг, мас-рестлинг, лочин ови, улоқ кўпкари, отда енгиш турлари бўйича медалларни қўлга киритди.