Одамларни рози қилиш – бош мақсадимиз. Шу мақсадга эриша оляпмизми?

Ўзбекистонда амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар яхши самара бермоқда. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, ҳар бир оиланинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва қўллаб-қувватлови билан “Обод маҳалла” дастури ҳам ҳаётга татбиқ этилди. Ҳар тўкисда бир айб, деганларидек мазкур дастурлар асосида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ижросида баъзан сусткашлик, эътиборсизлик ва сансалорлик манзараси ҳам кўзга ташланмоқда. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида бўлганида бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, оилаларни мустаҳкамлаш, аҳолини иш билан таъминлаш, тўй-ҳашамлар, оилавий тадбирлар ва маъракаларни исрофгарчиликсиз, ихчам қилиб ўтказиш каби бир қатор муҳим масалалар бўйича туман мутасадди раҳбарларига, маҳалла раисларига тавсиялар берди.

ЎзА мухбирлари Олмазор туманидаги маҳалла раислари билан бу ердаги мавжуд муаммолар, ечимини кутаётган масалалар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди.

 

ЛОҚАЙДЛИК – БИЗНИНГ КУШАНДАМИЗ

 

Ойниса БОБОНОВА, “Жийдали” МФЙ раиси:

– Маҳалламизда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан мунтазам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунинг самарасида айни пайтда савдо дўконлари, сартарошхона, тикувчилик цехларига асосан ёшлар ишга қабул қилинмоқда. Бунга мисол тариқасида яқинда маҳалламиз ҳудудидаги бўш турган бинода кичик тикув цехи ташкил этилди.

Уйда ўтирган қўли гул чевар опа-сингилларимиз билан учрашиб, уларни тикувчилик цехига ишга қабул қиляпмиз. Уй бекалари буюртма асосида уйидан чиқмаган ҳолда турли кийимлар учун буюртмаларни бажармоқда. Шундай қилинса, уй ишлари, фарзанд тарбияси билан ҳам бемалол шуғулланаверади. Бажарган меҳнатига қараб корхонадан ойлик ҳам олаверади.

Хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни кучайтириш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилаётир. Айниқса, сувдан оқилона фойдаланиш борасида тизимли ишлар қилинган. Ёзнинг айни иссиқ қуёшли кунларида сувни бекорга исроф қилмаслик, ортиқча сув сарфламасликка ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, кўп қаватли уйларнинг ертўласидан ноқонуний тарзда уланган ичимлик суви қувурларидаги сувни исроф қилиб атрофга сепмаслик, уйлар атрофидаги дарахт ва гулларни суғоришда эътибор билан иш қўриш лозимлиги алоҳида тайинланмоқда.

 

“МАШМАША”СИ ҲАМ ЖОНГА ТЕГДИ…

 

Яна ўқинг:  СЎЗ ГАВҲАР ЭРУР

Зафар ШОНАЗАРОВ, “Беруний” МФЙ раиси:

Маҳалладаги тўйларни ихчамлаштириш, аввало, маҳалла раислари, фаоллар, оқсоқол ва кайвонилар олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир. Ҳозирда тўйларга 400-500 нафар одамни чақиришади. Уни кўрган ўртаҳол оилалар ҳам улардан кам бўлгиси келмайди. Қарабсизки, қўни-қўшниси, қариндош-уруғидан қарз олишгача боради. Маълум миқдорда олинган қарз ёки ёрдам вақти келиб эгасига қайтарилиши керак. Тўй қилган оиланинг тайинли иши, тадбиркорлиги бўлса қийналмаслиги мумкин. Бунга имкони бўлмаса, албатта, оилада ўзаро муаммолар келиб чиқади. Бир кунлик тўй ўтади. Лекин унинг “машмаша”си қариндош-уруғ, қуда-анда ва янги оила қурган ёшлар ўртасида кескин низоларни келтириб чиқариши мумкин.

Яқинда олдимга ёши улуғ бир маҳалладошимиз келиб “Набирамни уйлантирмоқчимиз, тўй-маъракалар ҳақида ҳар хил гаплар эшитаяпмиз, шунинг учун сиз билан маслаҳат қилмоқчиман”, деб қолди. Мен маҳалламиздаги аҳволни тушунтирдим. Атрофимиздаги 50-60 қўни-қўшнимиз, ўзларининг қариндош-уруғлари ва қуда томон билан 200 га яқин одамга эрталаб ош берайлик, кечқурун йиғилиб 150 кишига тўй оқшомини ўтказиб берсак, нима дейсиз? Агар бундан ташқари маблағингиз бўлса маҳалламиздаги кам таъминланган оилаларга ёрдам берайлик, дегандим, отахонга маъқул бўлди. Биринчи ишимизни шундан бошладик. Шундан сўнг яна 6 та шундай ихчам ва файзли тўйни бамаслаҳат ўтказдик.

 

Тошкент шаҳрида “Обод маҳалла” дастури бўйича ҳар бир тумандан 4 та маҳалла, жами шаҳар бўйича 44 та маҳалла фуқаролар йиғини танлаб олинган. Пойтахтимиздаги 66 минг 667 та хонадон ушбу Дастурга киритилган. Жорий йилда 1 минг 473 та уй-жой ва 196 км. узунликдаги ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирланиши кутилмоқда.

 

НА БУЗИЛАДИ, НА ТУЗИЛАДИ

 

Муҳаббат ТОШПЎЛАТОВА, “Эски шаҳар” МФЙ раиси:

Маҳалламизда 2000 га яқин оила истиқомат қилади. Биргина эски мактаб имконияти эса қониқарли эмас. Форобий, Озод, Кўксув, Лангар, Қизилтуп, Пахта, Жонон кўчаларида жойлашган хонадон вакиллари спорт майдончаси йўқлигидан қийналишади. Айни вақтда ёзги таътил бўлгани учун майдонча ҳар қачонгидан-да зарур. Ўзингиз бир ҳисоблаб кўринг, битта боши берк кўчада 15-20 нафар бола бор. Биргина Хоразмий кўчасида 8 та шундай кўча бўлиб, бу дегани бир кўчанинг ўзида 150-160 нафар бола спорт майдончасидан фойдаланиш имкониятидан бебаҳра.

Яна ўқинг:  Жомбойлик ака-укалар “Реал Мадрид”га чақирилди

Лангар кўчасининг маҳалламизга қарайдиган 500 метрча қисми ичидаги берк кўчалар асфальт қилинмаган. Неча бора масъулларга мурожаат қилдик. Кейин эшитишимизча бузиладиган ерга давлат маблағи ортиқча исроф қилинмаслиги керак, дея асфальт қилинмаётган экан. Шундан сўнг ўзимизнинг ички имкониятимиздан келиб чиқиб, 200 метрча жойни аҳолидан пул йиғиб тузатдик. Қачон бузилиши эса номаълум. Ҳеч бўлмаса, аниқлик ҳам киритилмаяпти. Қисқа қилиб айтганда, на бузилади, на тузилади. Маҳалламизда битта хонадонда 4-5 та оила яшаётганлар кўп.

Маҳалламиз аҳолиси кўп миллатли бўлиб, эрта-индин барибир бузилади, дея одамлар уйларига қарамай, таъмирламай қўйишган. Шу боис тезроқ маҳалла қурилиши давлат дастурига киритилишидан умидвормиз.

 

БЎЛАЖАК КЕЛИН-КУЁВ ЭНДИ ТЎЙХОНА ҚИДИРИБ ЮРМАСИН

 

Эрйигит БОЗОРБОЕВ, “Мойариқ” МФЙ раиси:

Авваллари тўйлар хонадонларда бўлиб ўтган. Ҳовлилар ўрнига кўп қаватли уйлар қурилгани боис турли маросимларни тўйхоналарда ўтказиш анъанага айланди. Бу жуда қулай эканини таъкидлаган ҳолда ресторанларнинг нархига эътибор қаратадиган бўлсак, харажатлар миқдори анчага кўпаяди.

Ҳокимиятлар қошида Ўзбекистон ёшлар иттифоқидан бўлажак келин-куёвларнинг тўйини ташкил қилиш, тўйхоналардаги шарт-шароитларни тушунтириб берадиган мутахассис ажратилса яхши бўларди. Бу мутахассислар ФҲДЁга ариза топширган йигит-қиз, уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказиб, тўйни ихчамлаштириш юзасидан таклифларини берсин. Мақсадимиз, йигит ва қиз турли “миш-миш”ларга ишониб, ёлғонларга алданиб кўп харажат қилмасин. Маҳалламизда бу борада фаолларимиз билан ҳамжиҳатликда, маслаҳатлашиб иш қилинади. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Бизни кемиргувчи иллатлар” мақоласида “Бизни кемиргувчи иллатлар”, деган одатларимиз, шу тўй ва таъзия исминдаги девоналигимиздан иборатдур. Бир дўкончи, бир гулкор, бир фақирҳол, бир косиб учун бу тўй ва таъзиялар ўлумдан қаттиғдурки, мунинг учун бечора ҳар кун ўлур. Ҳар кун ўлғон ила-да қутулмас. Ўзидан сўнгра аҳлу аёлиға бу йўқсуллик ва бу мусибатни мерос қўяр…” дейилган эди. Орадан шунча вақт ўтса ҳамки, халқимиз, жамиятимиз учун ҳали-ҳануз долзарб ва аҳамиятли бўлиб турган ушбу масала муҳим эканини англаймиз.

 

КАТТА ТЎЙ ҚИЛАМАН, ДЕГАНЛАР ҲАМ БОР

 

Сожида ОБИДОВА, “Шифокорлар” МФЙ раиси в. б.:

Яқинда маҳалламизга бир оила тўй қилиш арафасида маслаҳат сўраб чиққанида қувондик. Маҳалла аҳли бошчилигида ўтган тўй жуда чиройли ва файзли бўлди. Афсуски, жамиятда янгиликларни тўғри тушунмайдиган ёки қабул қилишни истамайдиган инсонлар ҳам бор. Масалан, яқинда бир инсон маҳаллага чиқиб: – Тўй қилаяпман, август ойида, ошни ҳозир бермоқчиман, деганида ҳайрон бўлиб, сабабини сўрадик. – Яқинда қарор чиқиб тўйлар ихчамлашармиш, унгача 700-800 кишига ош бериб қолай, никоҳни камроқ одам айтиб кейинроқ ўтказиб қўя қоламан, – дейди. Орамизда мана шундай инсонлар ҳам борлиги ҳақиқат.

Яна ўқинг:  Sharq gavhariga sayohat

Мен аҳоли ва маҳалла ўртасида ҳамкорлик кучайиши ва яқинда қабул қилинадиган тўйлар ҳақидаги қарорда маҳалланинг вазифалари, ваколатлари аниқ ва равшан кўрсатилишини истардим.

 

“КИМ ЎЗАР”ЛИК КИМГА КЕРАК?

 

Жалолиддин АППАНОВ, “Қўштут” МФЙ раиси:

Бугун баъзи бир моддий имконияти яхши бўлган фуқароларимиз орасида “ким ўзар” қабилида тўй қилиш одатга айланиб қолди. Катта маблағ талаб қиладиган бу каби тўй-ҳашамлар кимга керак?! Уларнинг тўйини кўрган, қатнашган ёшлар ҳам ота-онасининг оғир аҳволга тушиб қолишини ўйламасдан худди шундай тўй қилиб беришини истамоқда. Биз ривожланишимиз керак. Ривожланган давлатлардаги каби тўйларни ихчамлаштириб, оиладаги моддий аҳволимизни яхшилашимиз лозим. Юртбошимизнинг ҳам талаби шу. Бунинг учун тўй бошлаган куёв ва келиннинг ота-оналарини маҳаллага чақириб, шу ернинг ўзида ортиқча дабдабабозликларни йиғиштириб, шуларга кетадиган пулга ёш оиланинг рўзғорига зарур жиҳозларни олиб бериш ва уларни камтарона тўй ўтказишга кўндириш лозим. Тўй эгалари шу ҳолатга рози бўлса, биз кўзлаган мақсадимизга етамиз.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: