Энди ногиронлар аравачаси фикр билан бошқарилади
Новосибирсклик инженер Иван Невзоров бош мия тўлқинларини ўқиш орқали ногиронлар аравачасини бошқариш мумкин бўлган ноёб тизим яратди.
2018 йилнинг апрель ойида ушбу шаҳардаги “Катэрвиль” фирмаси ва Москванинг “Нейроботикс” компанияси билан ҳамкорликда намуна дастлабки синовдан ўтказилди. Синов бош мия импульси орқали ногиронлар аравачасини бошқариш мумкинлигини исботлади. Ишланманинг бозор нархи 460-560 рубль атрофида бўлиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, инженерларнинг асосий вазифаси иккита қурилма, яъни электродлар ўрнатилган “қалпоқча” ва аравачанинг ишини мувофиқлаштишдан иборат эди. Уларни бирлаштирувчи бўғин – компьютер бўлиб, бош мия сигналларини “тўхта”, “олдинга/орқага”, “чапга/ўнгга”, “чироқларни ўчириш/ёқиш”, “креслони олдинга/орқага эгиш” каби буйруқларга айлантиради. Бош мия нейронлари чиқараётган импульслар “нейроқалпоқча” электродлари орқали ишлов бериш учун компьютерга келиб тушади ва ўз навбатида ундан аравчани ҳаракатлантиришга йўналтиради.
Ҳозирда ихтирочилар ҳал этаётган асосий вазифа – ҳаракатсиз киши аравача бошқарувини йўқотган-да, уни фавқулодда ўчириш масаласидир. Инженернинг тахминича бу функция, балки кўзни юмиб-очиш билан боғланиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам аравачани бошқариш ва буйруқлар тизимини бир мазмунда тушиниш учун жиддий шуғулланиш лозим.
Дилфуза АЗИМОВА