Ҳарбий санъаткорларнинг метродаги “сюрпризи”

Яқинда Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли томонидан Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб метрополитенда тадбир ўтказилди.

“Дўстлик” бекатидан бошланган ижодий саёҳат метрополитеннинг барча линияларини ўз ичига қамраб олди.

Мазкур ижодий саёҳат аҳоли ишдан, турли юмушлардан қайтаётган қулай пайтда уюштирилгани айни муддао бўлди. Бадиий дастур давомида эл севган санъаткорлар Иккинчи жаҳон уруши даври жанговар куй-қўшиқларини моҳирлик билан ижро этишди. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларга улар билан биргаликда рақсга тушаётган ва бундан завқланаётган ҳамюртларимиз бу кунни узоқ вақт ёдларида сақлаши, шубҳасиз.

Яна ўқинг:  Кафтдаги кинотеатр

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: