ГЎЗАЛЛИК “ДАРСХОНАСИ”

Инсон гўзаллик шайдоси. Айниқса, хотин-қизларимиз ҳамиша орасталикка эътибор бериб, ўзларига оро беришни хуш кўришади. Аммо, баъзан юздаги сепкил ва доғлар киши кўнглига ғашлик солади.

Азизлар! Юзингиз тиниқ ва чеҳрангиз хушрўй бўлишини истасангиз, қуйидаги маслаҳатларимизга амал қилинг:

Петрушканинг янги узиб олинган япроқларидан сиқиб олинган шарбат юздаги доғларни ва сепкилларни кетказади. Унинг япроқ ва илдизи ярим соат давомида паст оловда қайнатилади ва қайнатма бир оз совутилгач юмшоқ матога шимдирилиб, юзга ёпилади. 20-30 дақиқадан сўнг ниқоб олинади. Бу муолажа юз рангини тиниқлаштириб, ажинларни камайтиради.

Бақлажон мевасининг суви сиқиб олиниб, юзга суртилганда юздаги доғларни кетказади.

Мош илдизидан сиқиб олинган суви ҳам юзга суртилса сепкилларни кетказади.

Картошкани қирғичдан ўтказиб юзга ниқоб қилинса, ажинларни кетказади. Бу сабзавотнинг қайнатилиб, сут қўшиб юзга суртилгани ҳам яхши натижа беради.

Бодринг қириб, юзга суртилса, юзни таранг қилиб, тиниқлаштиради.

Бир бойлам шивит олиб 10-15 дақиқага сувга солиб қайнатилади. Сўнгра уни докадан ўтказиб, оғзи ёпиқ идишга солиб, салқин жойга қўйилади. Шу қайнатма билан ҳар куни юз артиб турилса, доғлар камайиб, юз тиниқлашади.

Ёғли юз териси учун:

Юзни ҳар хил доғлардан унга ажин тушишидан сақлашда қуйидаги аралашма фойда беради. Бир ош қошиқ сузма, битта тухум оқи ва бир ош қошиқ ўсимлик мойи аралаштирилиб юзга суртилади ва 20-25 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Бу муолажа сепкилларни камайтириб, юздаги ажинларни бартараф этади. Битта лимоннинг суви сиқиб олиниб, унга битта тухум оқи қўшилиб юзга суртилса, юз тиниқлашади.

Қуруқ ва ёғлилик даражаси ўртача бўлган юз териси учун:

Тухум сариғини бир ош қошиқ асал билан аралаштириб юзга суртилса, юзни тиниқлаштиради.

Яна ўқинг:  Тут шодасидаги шифобахш инжу

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: