Президент видеоселектор йиғилиши ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мактабгача таълим муассасаларининг жойлардаги аҳволи, соҳадаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев бу тизимни ҳар томонлама таҳлил қилиб, шу пайтгача назардан четда қолган энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратди.

Йиғилишда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий боғчалар ташкил этиш, уларда болаларни белгиланган меъёрлар асосида тўғри ва сифатли овқатлантириш, тарбиячиларнинг савияси, билими ва кўникмаларини ошириш каби қатор долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Яна ўқинг:  Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: