Памперсли энурез қандай хасталик?

Сўнгги йилларда педиатрлар тамаддун ютуғи билан боғлиқ бўлган янги муаммога дуч келишди. Ҳозирда болалар замонавий тагликлар – памперслар “қурбони”га айланиб бораяпти.

Натижада гўдаклар тувакка ўргангиси келмаяпти. Тиббий кўрикдан ўтказилганда лаборатория таҳлиллари меъёрида, касаллик белгиси йўқ. Аммо, бола ҳамон тагини ҳўллайди.

Жуда қулай, замонавий, бир марталик, ҳаво ўтказувчан, гипоаллерген, гелли, тешикчали, рангли-мусиқали тагликлар ўзида кўринмас хавфни яширади. Бундай хавфлардан асосийси тувак кераксиз буюмга айланмоқда. Оналар учун тагликлардан мунтазам фойдаланишга ундайдиган асосий важ – боланинг таги ҳўл бўлмай, совуққотмаслиги асли баҳона. Памперсларни қўллаганда қовуқ бўшайди, боланинг таги эса ҳамон қуруқ. Натижада болада беихтиёрий пешоб ажратишни тўхтатишга ҳамда тувакка ўтиришга хоҳишнинг ўзи ҳам йўқ.

Памперсли энурезни ҳеч нима билан даволаб бўлмайди. Гўдакни ихтиёрий қовуқни назорат қилиш кўникмаларига ўргатиб бориш зарур. Фақат буни у катта бўлгани сари бажариши мушкул бўлади. 1 ёшли болага “сийгинг келса айт” деб бўлмайди. Ўта қулай таглик бўлганда эса умуман бу ҳақида оғиз очмаса ҳам бўлади. Педиатрлар болани неча ёшдан бошлаб тувакка ўргатиш кераклиги хусусида баҳслашади. Жавоб битта: қанча вақтли бўлса, шунча яхши. Фақат ғарблик ҳамкасбларимиз тавсия этганларидек 2 ёшдан эмас.

Кичкинтой билан ҳам дилдан унинг “тили”да суҳбат қилиш керак. Шундай қилиб памперслар – қулай восита. Бироқ, улардан тўғри фойдаланиш зарур ва муҳими вақтида улардан воз кечиш керак. Акс ҳолда болада памперсли энурез деб аталадиган психологик муаммо юзага келиши мумкин.

Энурез профилактикасига боланинг нормал ривожланишини таъминлаш, уни эрта ёшдан бошлаб тўғри тарбия қилиш, ёшга оид зарур гигиеник қоидаларга риоя қилишга ўргатиш ҳам киради. Ҳурматли ота-оналар, болани тагини ҳўллаб қўйгани учун койиш мумкин эмас. Бемор бола айниқса, катталарнинг ўзига нисбатан меҳру мурувват кўрсатишларига ҳамда эътибор, чиройли муомила қилишларига муҳтождир.

Тоҳир ҲОЖИМЕТОВ,

тиббиёт фанлари номзоди,

Республика ихтисослаштирилган урология маркази мутахассиси

Яна ўқинг:  Болаларда ўткир аппендицит касаллиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: