Ватан остонадан бошланади

Ўшанда бешинчи ё олтинчи синфда ўқир эдим. Қўшни қишлоқдан биз тенги болалар мактабимизга келиб футбол мусобақаси уюштиришни таклиф қилиб қолишди.

Хаста эдим, футбол ўйнай олмасдим, аммо қолган дўстларим таклифга рози бўлишди. Хуллас, мен томошабинга айланиб, дўстларим мусобақани бошлашди. Тан олиш керак, қўшни қишлоқнинг болалари биздан кўра бўйдор, югуриш тезликлари ҳам анчайин юқори эди. Мусобақа натижаси биз учун шармандали бўлди: етти-ю ноль…

Қўшни қишлоқ болалари қайтиб кетаётиб, устимиздан роса кулишди, бизни эмас, маҳалламизни мазах қилишди аслида…

Мен ўшанда биринчи марта аниқ-тиниқ ҳис қилдим Ватан туйғуси нима эканлигини. Дўстларим йиғлаётганларини бир-бирига сездирмаслик учун ариқдаги сувга юзларини “бот-бот” юваётганларида, футболга қўшилолмаганимдан аламим келиб ўзим ҳам “қулт-қулт” ютинганимда, кўзларимни ҳаммадан яширинча енгимга артиб-артиб олаётганимда ҳис қилдим…

Оддий мусобақада ютиб чиққан қўшни қишлоқ болаларининг қувончи ичига сиғмай бир-бирларини осмонга отишиб, кулишиб-ҳайқириб қишлоғига қайтганларини ҳам тушуниш қийин эмас. Ахир кўҳна ҳақиқат шундай: Ватан остонадан бошланади. Ватанга муҳаббат ҳам ўз уйи, ўз маҳалласидан бошланади…

Байрам АЛИ

Яна ўқинг:  Китоб тақдимоти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: