Машҳур сулолада уч эгизак дунёга келди

Тадбиркор Алишер Ҳусенов ва Тошкент Тиббиёт академиясининг “Асаб касалликлари” кафедраси неврология фани ассистенти Нодирахон Ҳусенованинг хонадонида қувончли воқеа содир бўлди.

Бир нафар қиз фарзандни оқ ювиб, оқ тараб келаётган ёш оила яқинда уч нафар эгизакнинг ота-онаси бўлди. Чақалоқлар Республика Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида дунёга келди. Шифокорларнинг таъкидлашича болалар соғлом ўсмоқда. Уларга Имрон, Комрон ва Асалхон деб исм қўйишди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Нодирахон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, машҳур академик, Ўзбекистонда неврология фанига асос солган олим Наби Мажидов сулоласининг муносиб давомчиси. Келажакда эгизаклар ҳам боболарига муносиб ворис – эл хизматига камарбаста фарзандлар бўлиб вояга етади, дея умид қиламиз.

Яна ўқинг:  Соғлиқни сақлаш вазирлигига муддатли вазифалар юклатилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: