Шифобахш шарбат

Газетамизнинг ўтган сонида узумнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида маълумот берган эдик.

Ушбу мевани йил давомида бозор расталаридан топиш мумкин бўлса-да, лекин ҳар доим ҳам уни харид қилишга имкониятимиз бўлмайди. Шу сабаб сизларга узумдан қиш мавсуми учун консерваланган шарбат тайёрлаш бўйича тавсия берамиз.

Бунинг учун бизга меъёрида пишган узум меваси керак бўлади. Шарбатни узумнинг меваларини шохчаларидан ажратган ҳолда ёки ажратмасдан туриб ҳам тайёрлаш мумкин.

Аввало, узум яхшилаб тоза сувда ювилади. Сўнг консерва учун керак бўладиган банка, қопқоқ стерилланади. Кейин эса банкага узум солинади. Сўнгра бир маротаба қайнаган сувда чайиб олиниб, унинг устига тайёр шарбат қуйилади. Жараён охирида махсус ёпгич билан банкалар қопқоғи яхшилаб беркитилади.

Ушбу шифобахш консерваланган шарбат қиш фаслида оила аъзоларингизга манзур бўлиши, шубҳасиз.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Беҳуда орзу-ҳавас ёхуд қўшнининг сабоғи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: