БМТ: Дунё аҳолиси йилига 83 миллион кишига кўпаймоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқармаси “Дунё аҳолиси истиқболлари 2017” ҳисоботини эълон қилди.

Унда қайд этилишича, ҳозирги кунда ер юзида 7,6 миллиард киши истиқомат қилмоқда. 2050 йилга бориб эса сайёрамиз аҳолиси 9,8 миллиардлик маррани ишғол қилиши кутилмоқда. Атиги 7 йилдан сўнг Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни қувиб ўтади ва дунёда биринчи ўринга чиқиб олади.

2050 йилгача дунё аҳолиси ўсишида Ҳиндистон, Нигерия, Конго, Покистон, Эфиопия, Танзания, АҚШ, Уганда ва Индонезия давлатлари асосий роль ўйнайди. Улар дунё аҳолисининг умумий ўсиш суръатига улкан ҳисса қўшиши кутилмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё аҳолиси 2030 йилда 8,6 миллиард, 2050 йилда 9,8 миллиард кишини ташкил қилгани ҳолда, аср сўнггига бориб ўсиш суръати пасайиши тахмин қилинмоқда. Тахминларга кўра, 2100 йилда дунё аҳолиси 11,2 миллиардга етиши мумкин.

Дунёнинг аҳолиси энг тез ўсаётган мамлакатларидан бири Нигерияда истиқмоат қилувчилар сони 2050 йилгача икки баробар кўпайиб, АҚШдан ўзиб кетиши ва жаҳонда учинчи ўринга чиқиши кутилмоқда. Айни пайтда НИгерия аҳоли сони бўйича дунёда 7 ўринда турибди. Ҳисобот муаллифлари эътирофича, дунё аҳолиси ҳар йили 83 миллион кишига кўпаймоқда. Африка қитъаси аҳолиси энг тез ўсиб бораётган минтақа бўлиб турибди. “Қора қитъа”да ҳар бир аёлга тўғри келадиган туғишлар сони 4,7 тани ташкил қилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Хитойда 1,4 миллиард киши истиқомат қилади. Иккинчи ўриндаги Ҳиндистонда эса аҳоли сони 1,3 миллиард кишидан ошган. Дунё аҳолиси кесимида 60 ёшдан ошганлар сони 2050 йилга бориб 2 марта, 2100 йилда эса 3 марта ортиши, сайёрамиз аҳолиси аста-секин “қариб бориши” кутилмоқда.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  VATAN

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: