Ловияли салат
Зарур маҳсулотлар: 200 гр. гўшт, қонсерваланган ловия, 2 дона тухум, 1 дона пиёз, таъбга кўра туз, майонез ва кўкатлар керак бўлади.
Тайёрланиши: сувда пишириб олинган гўшт ва тухумни сомонча шаклда тўғралади. Пўстидан арчилган пиёз кичик тўртбурчак шакл тўғралиб идишга солинади. Маҳсулотлар устидан туз, майонез ва ловия солиб аралаштирилади. Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатилади. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ